Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондондаги ватандошлар лигаси: “Urpolvon United” ғолиб бўлди (фото)
Фото: Uzbek.life
Аввалроқ Буюк Британиядаги ўзбек ватандошларнинг “Sahiy” жамоатчилик ташкилоти “Sahiy Football League” учрашувини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.
Uzbek.life’га маълум қилишларича, мусобақада ўзбек ватандошларидан таркиб топган жами 8 та жамоа ўзаро беллашди. Ўйинлар 2 та футбол майдонида 8 та жамоалар ҳамда 2 та ҳакамлар иштирокида, 7:7 шаклда ўтказилди.
Қайд этилишича, ушбу учрашув Буюк Британияда яшовчи ҳамюртларимиз ўртасидаги биринчи йирик спорт мусобақаси сифатида эътироф этилди. Шунингдек, ўзбек жамиятининг бирдамлигини мустаҳкамлаш йўлидаги катта қадам бўлди.
Ўйинлар шиддатли, қизиқарли ҳамда беллашувларга бой ўтди. Хусусан, ўйинларда “Galacticos” жамоаси 3 ўрин, “Legend” жамоаси 2 ўринга сазовор чиқди.
“Urpolvon United” жамоаси эса, мутлақ ғолиб сифатида махсус кубикни қўлга киритди.
Шунингдек, “Galacticos” жамоаси вакили Умид Акромов мусобақа давомида фаол ва энг кўп гол урган (умумий ҳисобда 4 та) иштирокчи сифатида тақдирланди.
Қуйида жамоалар суратларини кўришингиз мумкин.

Мавзуга оид
23:09 / 28.04.2026
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
09:20 / 28.02.2026
Лондонда учрашув: Ўзбекистон ва BP нефт-газ имкониятларини ўрганади
09:50 / 27.02.2026
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Лондонда шаҳзода Эдвард билан учрашди
16:41 / 26.02.2026