18:54 / 22.04.2022
11562
Макрон Украинага артиллерия қурилмалари етказиб берилишини маълум қилди

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Киевга жами қиймати 800 млн долларни ташкил этадиган янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилиши ҳақида эълон қилганди. 

Фото: Wikipedia

Франция Украинага Caesar ўзиюрар артиллерия қурилмалари ва Milan танкка қарши ракета тизимларини етказиб беради. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэл Макрон Ouest-France газетасига берган интервюсида айтди.

Нашрнинг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Украинага ҳозирда Франция қуролли кучлари фойдаланаётган 12та ана шундай қурилма берилади. Caesar 40 км масофадаги нишонни йўқ қила олади.  

21 апрел куни АҚШ президенти Жо Байден Киевга жами қиймати 800 млн долларни ташкил этадиган янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилиши ҳақида эълон қилди.  

Politico нашри ўзининг Пентагондаги манбасига таяниб ёзишича, ҳарбий ёрдам пакетидан 72та 155 мм калибрли гаубица ва 144 минг снаряд, гаубицалар учун 72та шатакчи, Phoenix Ghost тактик дронлари, дала артиллерияси ускуналари ва эҳтиёт қисмлар ўрин олган. 

Мавзу
Украина инқирози
2021 йил давомида Россия Украина билан чегарада қўшин тўплади. Сўнгги вақтларда минтақада вазият кескинлашмоқда.
Барчаси
Top