19:58 / 25.04.2022
9294
Еврокомиссия раиси дунё мамлакатларини Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватлашга чақирди

Еврокомиссия раиси Украинадаги воқеалар Ҳинд-Тинч океани минтақасига таъсир қилишини айтди.

Фото: Reuters

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен бутун дунёдаги мамлакатларни Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватлашга чақирди. 

"Санкциялар ҳеч қачон мустақил қарор ҳисобланмайди. Улар дипломатик ва хавфсизлик унсурларини ўз ичига олган кенг стратегияга асосланган. Шу боисдан санкцияларни узоқ вақт давомида қўллаш мумкин бўлган тарзда ишлаб чиқдик. Ва биз халқаро ҳамжамиятнинг барча аъзоларини мустаҳкам тинчликка эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз", - деди у. 

Еврокомиссия раиси Украинадаги воқеалар Ҳинд-Тинч океани минтақасига таъсир қилишини айтди. 

"Украинадаги воқеалар Ҳинд-Тинч океани минтақасига таъсир қилади. Икки йиллик COVID пандемиясидан жабрланган мамлакатлар энди буғдой, энергия ва ўғитлар нархи ошишига дуч келади", - деди у. 

Фон дер Ляйен Украинада содир бўлаётган воқеалар "нафақат Европанинг келажагини белгилаши, балки Ҳинд-Тинч океани минтақаси ва дунёнинг бошқа жойларига ҳам кучли таъсир кўрсатиши"ни таъкидлади. 

Мавзу
Украина инқирози
2021 йил давомида Россия Украина билан чегарада қўшин тўплади. Сўнгги вақтларда минтақада вазият кескинлашмоқда.
Барчаси
Top