17:10 / 05.05.2022
25422
Лукашенко Россиянинг “махсус операцияси” чўзилиб кетганини айтди

Беларус президенти ядро қуролидан асло фойдаланиб бўлмаслигини таъкидлади.

Фото: AP

Беларус президенти Александр Лукашенко Associated Press мухбири билан суҳбатда Россиянинг Украинадаги “махсус операцияси”ни чўзилиб кетган деб ҳисоблашини айтди

«Бу руслар айтганидек режа бўйича кетаётгани ҳақида гапирадиган даражада маълумотга эга эмасман. Яна бир бор таъкидлайман, операция чўзилиб кетди деган фикрдаман», — деди у.

Лукашенко шунингдек, ядро қуролини асло қўллаб бўлмаслигини айтди. 

«Ядро қуролидан фойдаланиш мутлақо мумкин эмас деб ҳисоблайман. Чунки у бизнинг ёнимизда. Биз Қўшма Штатлар сингари океан ортида эмасмиз. Ундан фойдаланиб бўлмайди, чунки Ер шари орбитасидан чиқиб кетиши ва биз номаълум томонга учиб кетишимиз мумкин», — деди Беларус президенти.

Россия президенти Владимир Путин 24 февралда Украинада махсус операция бошланганини эълон қилганди.

Мавзу
Украина инқирози
2021 йил давомида Россия Украина билан чегарада қўшин тўплади. Сўнгги вақтларда минтақада вазият кескинлашмоқда.
Барчаси
Top