26 Октябрь

Ҳодиса шу йили Фарғона вилояти Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонасида рўй берган. Нотўғри инъекция қилингани ортидан вояга етмаган икки нафар боланинг оёқлари ишламай қолган.

Фарғона вилоятида ҳам ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш бўйича янги имтиҳон маркази очилиши кутиляпти. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ фаоллари хабар берди.

25 Октябрь

Сентябрь ойида республика бўйича 31 537 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

24 Октябрь

Бахтиёр ака устачилик ортидан 5 фарзандини олийгоҳда ўқитади. Улардан тўрт нафари шартнома асосида ўқийди. Ўтган йили тўнғич ўғлини уйлантирди. Келин ҳам университетлардан бирида шартнома асосида таҳсил олади. Фақатгина кенжа ўғли Тошкент Тиббиёт Академиясига “грант”га кирган. 48 ёшли уста Россияда муҳожирликда ишлаб юрган кезида белидан грижа орттириб қишлоғига қайтиб келган.

23 Октябрь

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Олтиариқдаги боғча тарбияланувчиларида овқатдан заҳарланиш белгилари мавжуд эмаслигини маълум қилди.

20 Октябрь

20-22 октябрь кунлари Марғилон шаҳрида Халқаро “Атлас байрами” V анъанавий тўқимачилик фестивали бўлиб ўтмоқда. Уни ўтказиш учун 2 миллиард 457 миллион сўм ажратилган. Харажатлар вилоят маҳаллий бюджети ва захира жамғармаси ҳисобидан қопланиши кўзда тутилган. Биргина фестивал сайтини ишлаб чиқиш ва юритишга 30 млн сўм йўналтирилади.

18 Октябрь

Қайси ҳудуд мева ва сабзавотлар экспортида етакчи экани тўғрисида маълумот берилди.

18 октябрь куни эрталаб соат 06:55 ларда Фарғона вилоятидаги Фарғона ҳалқа йўлида ҳаракатланаётган «HOWO» русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида шу кўчада жойлашган аҳоли яшаш уйига бориб урилган.

17 Октябрь

Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Қипчоқ қишлоғида пайдо бўлган дайди итлар чорваларни нобуд қилмоқда. Аҳоли бу ҳолатдан саросимага тушиб қолган.

16 Октябрь

Фарғона вилояти Учкўприк туманида профилактика инспекторлари томонидан прокуратура ва ҳокимликка олиб келинган фермерлар бинога қамаб қўйилиб, олдиндан тайёрлаб қўйилган аризаларга қўрқитиб қўл қўйдирилиб, ерни топширишга мажбурланди. Бу каби ҳолатлар бутун Фарғона бўйлаб кузатилаётгани айтилмоқда.

Етти ойлик чақалоқ сандалдаги чўғга тушиб кетади. Шифокорлар болани сақлаб қолишнинг ягона йўли унинг оёқларини кесиб ташлаш деган хулосага келишади. 35 ёшга кирган Ўлмасжон соғлом одамлардек меҳнат қилади ва тўрт мучаси омон баъзи тенгдошларидан яхши яшайди.

15 Октябрь

Жанубий Корея бизнес вакиллари Фарғона вилояти билан ҳамкорликни фаоллаштирмоқда.

Кўпроқ янгилик
Top