19 Ноябрь

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида томорқасини сотишини айтиб фуқаронинг пулини ўзлаштирган аёлга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

18 Ноябрь

Сурхондарё вилояти Термиз туманида ҳокимлик захирасида бўлган 10 сотих ерни ўзига тегишли эканини билдириб, уни расмийлаштириб беришини айтиб фуқарога 3300 долларга сотган шахсларга жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида давлат рақамини яшириб тез ҳаракатланган Spark машинаси Cobalt билан тўқнашган. Оқибатда Spark ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

17 Ноябрь

Сурхондарё вилояти Денов туманида фуқаронинг Captiva машинасини фирибгарлик билан сотиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

15 Ноябрь

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иккита туман ҳокимига интизомий жазо қўллаган.

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида Labo машинасини олиб беришини айтиб фуқаронинг пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган.

Термиз шаҳрида бетон устунга урилган Labo машинаси ҳайдовчиси вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

13 Ноябрь

Сурхондарё вилояти Денов туманида 17 ёшли йигитнинг вафотига сабаб бўлган қоидабузар ҳайдовчига суд ҳукми ўқилган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

12 Ноябрь

Термиз туманида ҳайдовчининг пулини бермай ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқларда Бандихон тумани Сарой маҳалласи «Обод маҳалла» дастурига киритилгани, аммо яроқсиз ҳолга келган симёғочларни алмаштириш масаласида қилинган мурожаатлар эътиборсиз қолаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бандихон тумани ҳокимлиги хабарлар бўйича муносабат билдирди.

10 Ноябрь

Сурхондарё вилояти Денов туманида иккита Nexia тўқнашган. Оқибатда йўловчилардан бири тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Сурхондарё вилояти Денов туманида 144 тонна унни ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Кўпроқ янгилик
Top