Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ҳокимлик захирасидаги 10 сотих ерни 3300 долларга сотган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Термиз туманида ҳокимлик захирасида бўлган 10 сотих ерни ўзига тегишли эканини билдириб, уни расмийлаштириб беришини айтиб фуқарога 3300 долларга сотган шахсларга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Т.Х. ва Б.А.ларнинг фирибгарлиги аниқланган.
Улар олдиндан тил бириктириб, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 10 сотих ерни ўзларига тегишли эканини айтиб, ушбу ер майдонини фуқаро М.га расмийлаштириб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан ундан 3 300 АҚШ доллари олган. Сўнг 9 миллион сўмни ўз ихтиёри билан қайтарган. Қолган пул улардан процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
20:58 / 08.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин барпо этган боғ сақлаб қолинадиган бўлди
13:33 / 08.06.2026
Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда
08:51 / 03.06.2026