20:23 / 07.10.2016
11207

Кечки дайжест: 7 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 7 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида учта қонун қабул қилинди

6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

>>>  Батафсил.

Тошкентдаги “Ислом ота” жомеъ масжиди фойдаланишга топширилди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган «Ислом ота» жомеъ масжидининг (аввалги “Жўрабек” жомеъ масжиди) янгидан барпо этилган биносида илк жума намози адо этилди.

>>>  Батафсил.

Шавкат Мирзиёев Путинни туғилган куни билан табриклади


Фото: Kremlin.ru

2016 йил 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

>>>  Батафсил.

Муфтий Усмонхон Алимов дунёдаги энг нуфузли мусулмонлар рўйхатида қайд этилди


Фото: Qadriyat.uz

Иордания Қироллик стратегик ислом тадқиқотлар маркази томонидан жаҳоннинг энг нуфузли мусулмонларининг янги 500 талик рўйхати эълон қилинди.

>>> Батафсил.

АҚШ Россия саволларига жавоб беришга тайёр


Фото: AP

АҚШ ўзи етакчилигидаги халқаро коалициянинг Сурия қўшинларига зарбалари хусусида Россия саволларига жавоб беришга тайёр.

>>> Батафсил.

Флориданинг миллионлаб аҳолиси "Мэттью" довули туфайли уйларини тарк этмоқда


Фото: Reuters

Миллионлаб кишилар Флорида штатининг Атлантика океани билан қирғоқларидан кетмоқда. Бу қирғоқларга кейинги 10 йил ичидаги энг кучли довул бостириб келмоқда.

>>> Батафсил.

Россия президенти Владимир Путин 64 ёшда

7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин 64 ёшга тўлди. Россия давлат раҳбари лавозимида учинчи муддатини ўтаётган Путин жаҳон ҳамжамиятига ўз мамлакатининг ҳақиқий етакчиси эканини исботлади.

>>>  Батафсил.

Тинчлик учун Нобель мукофоти кимга берилиши маълум бўлди

2015 йил учун тинчлик бўйича Нобель мукофоти Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантосга FARC ташкилоти билан 52 йил давом этган зиддиятларни бартараф этишга уринишлари учун бериладиган бўлди.

>>>  Батафсил.

Порошенко маҳбуслар жонига оро кирувчи қонунни имзолади


Украина президенти Петр Порошенко жазо муддатини қамоқда ўтказаётганларга интернет тармоғидан фойдаланишларига рухсат берувчи қонунни имзолади.

>>>  Батафсил.

Гаитида «Мэттью» довули қурбонлари сони 339 нафарга етди

Гаитида «Мэттью» довули қурбонлари сони 339 нафарга етди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга таяниб Reuters агентлиги маълум қилган.

>>>   Батафсил.

Жуниор - интернет тармоқларининг янги юлдузи

Интернет тармоқларида янги юлдузча пайдо бўлди. Унинг исми Жуниор бўлиб, болакай ўзининг қалин сочлари туфайли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида машҳур бўлиб кетди.

>>>   Батафсил.

Дунёдаги энг митти транзистор ишлаб чиқилди


Фото: Sujay Desai / Berkeley Lab

Америкалик физиклар электрон маҳсулотларнинг таркибий қисми ҳисобланувчи дунёдаги энг митти электрон транзисторни ишлаб чиқишди.

>>>   Батафсил.

Sharp ноодатий кўринишдаги смартфони прототипини намойиш қилди

Sharp компанияси Corner R номли смартфон прототипини тақдим этди.

>>>  Батафсил.

Мураббийга қўл бермаган Пелле Италия терма жамоасидан ҳайдалди


Фото: twitter.com

Италия терма жамоаси ҳужумчиси Грациано Пелле ўзининг майдондан олинишидан норози бўлиб, бош мураббий Жампьеро Вентурага қўл беришдан бош тортгани учун таркибдан чиқарилди.

>>>  Батафсил.

Бразилия, Уругвайдан йирик ғалаба, Аргентина дуранг ўйнади ва бошқа натижалар

ЖЧ-2018 саралаш босқичининг Жанубий Америка минтақасида 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

>>>  Батафсил.

Top