10:05 / 17.10.2016
11400

17 октябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

Фото: Kun.uz

16 октябрь туни ва 17 октябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Яман Араб давлатлари лигасининг кейинги саммитини ўз ҳудудида ўтказишни рад этди

Абд Раббо Мансур Ҳодий бошчилигидаги Яман ҳукумати Араб давлатлари лигасининг (АДЛ) 28-саммитини ўз ҳудудида ўтказишни рад этди, деб маълум қилди АДЛ.

>>> Батафсил.

Черногория парламент сайловларида ҳукумат партияси ғалаба қозонди

Черногория бош вазири ва ҳукуматни бошқараётган Социалистлар демократик партияси раҳбари Мило Жуканович мамлакатдаги парламент сайловларида ўз партиясининг ғалабасини эълон қилди.

>>> Батафсил.

Ироқ ҳарбийлари Мўсулни озод қилиш бўйича операцияни бошлашди

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий телемурожаат орқали Мўсулни ИШИД жангариларидан озод қилиш бўйича операция бошланганини маълум қилди.

>>> Батафсил.

Хитой бошқарилувчи коинот кемасини фазога учирди

Хитой ер атрофи орбитасига бортида иккита тайконавт (фазогир) бўлган "Шэньчжоу-11" бошқарилувчи коинот кемасини учирди.

>>> Батафсил.

Балида кўприк қулаши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди

Индонезиянинг Бали оролидаги осма кўприкнинг қулаши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди.

>>> Батафсил.

Туркиянинг Ғазиантепида ИШИД бўлими етакчиси қўлга олинди

Туркиянинг Ғазиантепида ИШИД бўлими етакчиси Мехмет Қодир Жобил полиция томонидан қўлга олинди.

>>> Батафсил.

БРИКС етакчилари Гоадаги саммитда якуний декларацияни қабул қилишди

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ўтказилган БРИКС саммити якунида иштирокчи давлатлар раҳбарлари якуний декларацияни қабул қилишди.

>>> Батафсил.

АҚШ разведкачи самолёти Россиянинг Суриядаги базаси яқинидан учиб ўтди

Америкаликларнинг кемалар ҳаракатини кузатувчи Р-8А Poseidon русумли ҳарбий самолёти 16 октябрь куни Ўрта Ер денгизининг шарқий ҳудудида, Россия кемалари жойлашган ҳудуддан учиб ўтди.

>>> Батафсил.

Гонконгда тутқунликда яшовчи энг қари панда ухлатиш орқали ҳаётдан кетказилди

Гонконгда 38 ёшли, тутқунликда яшовчи дунёдаги энг қари панда ухлатиш орқали ҳаётдан кетказилди.

>>> Батафсил.

Испанияда минглаб итлар ҳайвонларни ҳимоя қилиш акциясида иштирок этди

Испанияда Мадрид кўчаларига турли зотдаги ва катталикдаги итлар ўз эгалари билан бирга ҳайвонларга нисбатан қаттиққўлликка қарши норозилик акциясига чиқди.

>>> Батафсил.

Дўст бошга иш тушганда ташлаб кетмайди: Фил боласи инсонга ёрдамга ошиқди

Таиланддаги миллий паркда Кхам Ла лақабли филча парк ходимларидан бири чўкиб кетиши мумкинлигини кўргани ҳамоно ёрдамга ошиқди ва қаттиқ оқаётган дарёга тушди.

>>> Батафсил.

Литвада Соғлиқни сақлаш вазири 34 ёшида хасталикдан вафот этди

Литва Соғлиқни сақлаш вазири Юрас Пожела 34 ёшида оламдан ўтди. Унинг ўлимига панкреатит - меъда ости бези яллиғланиши сабаб бўлган.

>>> Батафсил.

Гвардиола матбуот анжумани вақтида такаббур инглиз журналистларига танбеҳ берди

«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг бошқа чемпионатлардан устунлиги ҳақидаги гапларни миф деб атади.

>>> Батафсил.

Top