09:32 / 18.10.2016
8285

18 октябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

Фото: Kun.uz

17 октябрь туни ва 18 октябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Украина Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш борасида сўнгги қарорни қабул қилди

Украина президенти Пётр Порошенко Россиянинг юридик ва жисмоний шахсларига нисбатан санкциялар муддатини узайтирди.

Батафсил.

Яман президенти ҳусийчилар билан ярашувга рози бўлди

Яман ташқи ишлар вазири Абдулмалик ал-Маҳлафий мамлакат президенти Абд Раббо Мансур Ҳодий исёнчи-ҳусийчилар билан ярашувга рози бўлганини маълум қилди.

Батафсил.

WikiLeaks Клинтон штаби раҳбари мактубларининг навбатдаги қисмини ошкор қилди

WikiLeaks АҚШ президентлиги учун Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтон сайловолди штаби раҳбари Жон Подестанинг махфий электрон мактубларини эълон қилишда давом этмоқда.

Батафсил.

Трамп инаугурациясигача Путин билан учрашиш истагини билдирди

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп агар у президентлик сайловларида ғолиб бўлса, Россия президенти Владимир Путин билан инаугурациясигача учрашиш истагини билдирди.

Батафсил.

Хиллари Клинтон давлат департаментидан мебель ва лампаларни олиб чиқиб кетганлиги фош қилинди

Хиллари Клинтон АҚШ давлат котиби бўлиб ишлаган кезларида ўз ёрдамчилари билан давлат департаментидан ўзининг Вашингтондаги қароргоҳига мебель жиҳозлари ва ёруғлик лампаларини олиб чиқиб кетган.

Батафсил.

Бразилияда 300 га яқин маҳбус қамоқдан қочиб кетди

17 октябрда Бразилиянинг Сан-Паулу штатида, Франко-да-Роша шаҳри қамоқхонасидан камида 300 маҳбус оммавий қочишни амалга оширди.

Батафсил.

Хитойда "Сарика" тўфони туфайли 250 га яқин авиарейс бекор қилинди

Хитойнинг Хайнань вилояти, Хайкоу шаҳридаги "Мэйлань" аэропортида оролга яқинлашиб келаётган "Сарика" тўфони туфайли 250 га яқин авиарейс бекор қилинди.

Батафсил.

Ҳиндистон ядровий триада шакллантирилиши якунланганини эълон қилди

Ҳиндистон ядровий триада шакллантирилиши якунланганини эълон қилди.

Батафсил.

Мўсулда худкуш ҳарбийлар колоннасига ҳужум қилиши оқибатида 70 га яқин ҳарбий ҳалок бўлди

ИШИД террорчи-худкуши Мўсул шаҳридан шарқроқда ироқлик ҳарбийлар колоннасига ҳужум қилди.

Батафсил.

Австрияда Гитлер туғилган уй бузиб ташланади

Австрия ҳукумати Адольф Гитлер туғилган Браунау-ам-Инн шаҳридаги уйни бузиб ташламоқчи, деб маълум қилди мамлакат ички ишлар вазири Вольфганг Соботка.

Батафсил.

ОАВ: Мўсулда ИШИД етакчисига қарши исён бошланди

Мўсулда ислом полицияси деб аталувчи гуруҳ раҳбари ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийга қарши исён кўтарди.

Батафсил.

Англия осмонида кам учрайдиган ҳодиса - ойли камалак

Бен Гвинн Шимолий Йоркширнинг  Скиптон шаҳридаги биёбон устидан тушган ойни соат 19:40 атрофида суратга олди.

Батафсил.

Cygnus орбитага муваффақиятли кўтарилди

Cygnus транспорт юк фазо кемаси белгиланган орбитага етди.

Батафсил.

ФИФА жаҳон чемпионати ўтказилиши қоидаларига ўзгартириш киритди

ФИФА 2018 йилги жаҳон чемпионати ўтказилиши қоидаларига бир қатор ўзгартиришлар киритди.

Батафсил.

«Ливерпуль» «МЮ» баҳсида ғолиб аниқланмади. 8-турдан кейин АПЛ турнир жадвали

Футбол бўйича Англия Премьер-Лигасининг 8-турини «Ливерпуль» — «Манчестер Юнайтед» ўйини якунлаб берди.

Батафсил.

Top