Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кечки дайжест: 17 ноябрнинг энг муҳим хабарлари
Якунланиб бораётган 17 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
Fitch Ўзбекистон олтин-валюта захиралари миқдорини келтирди
Фото: financeandcareer.com
Fitch Ratings рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг давлат назорати остидаги 4та банкининг хорижий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолти рейтингини «B» даражадан «B+» даражагача кўтарди.
>>> Батафсил.
Таниқли сайёҳ ва журналист, Пулитцер мукофоти лауреати Пол Салопек Андижонда бўлди
Суратлар : Элмурод Эрматов
Африкадан Жанубий Америка томон яёв саёҳатини давом эттираётган америкалик таниқли журналист ва ёзувчи National Geographic журнали мухбири, икки бора Пулитцер мукофоти соҳиби - Пол Салопек Андижонга етиб келди.
>>> Батафсил.
Ўзбекистон терроризм хавфи пастлиги бўйича МДҲда учинчи ўринда
Фото: Guardian
Лондон иқтисодиёт ва тинчлик институти 16 ноябрь куни Global Terrorism Index (GTI) номи билан терроризм билан боғлиқ глобал жараёнлар ва кўрсаткичлар таҳлилини эълон қилди.
>>> Батафсил.
Ҳиллари Клинтон мағлубиятдан кейин нималарни ҳис қилгани ҳақида гапириб берди
Фото: Reuters
АҚШ президентлиги сайловида Демократлар партияси номзоди сифатида иштирок этиб, республикачилар номзоди Дональд Трампга ютқазган Ҳиллари Клинтон журналистлар қаршисида чиқиш қилди.
>>> Батафсил.
Эрон президенти Қирғизистонга ташриф буюради
Фото: Reuters
Эрон президенти Хасан Руҳоний келаётган ҳафтада расмий ташриф билан Қирғизистонга келади.
>>> Батафсил.
Видео: Худкуш террорчи миниб келаётган автомобил масофадан туриб йўқ қилинди

Француз махсус топшириқли ҳарбийлари ўзлари томон юриб келаётган, ичига портловчи моддалар ўрнатилган автомобилни масофадан туриб портлатишди.
>>> Батафсил.
Саргсян Россия «Искандер»ларининг Арманистонда жойлаштирилишига изоҳ берди

Арманистон президенти Серж Саргсяннинг изоҳ беришича, Россиянинг «Искандер» ракета мажмуаларини республика ҳудудида жойлаштириш мажбурий чорадир.
>>> Батафсил.
АҚШ ҳарбийлари ИШИДга қарши курашда Туркияга ёрдам беришни тўхтатди
Фото: Reuters
Америкалик ҳарбийлар ИШИДга қарши қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатлар олиб бораётган Туркияни қўллаб-қувватлашни тўхтатди. Defense News нашри хабар тарқатишича, америкаликлар НАТОда экстремистик гуруҳга қарши кураш бўйича якдил фикр мавжуд эмас деб ҳисобламоқда.
>>> Батафсил.
Ҳиндистонда валюта айирбошлаш 30 доллар билан чеклаб қўйилди
Фото: © EPA
Ҳиндистон ҳукумати йирик банкноталарни муомаладан чиқариб ташлаш ҳақидаги қароридан кейин валюта айирбошлаш қоидаларини кучайтирди.
>>> Батафсил.
Дубайда фарзандларидан ажратилиб, бошпанасиз қолган аёл қиссаси
Фото: XPRESS
Тақдир Зайнаб Фавадни шафқатсиз синовларга дучор қилди. Камситилган, 4 ёшли эгизак фарзандларидан ажратилган, панжара ортида ўтириб чиққан, бошпанасиз қолган 44 ёшли ҳинд аёли ҳозир жуда қийин аҳволда қолган.
>>> Батафсил.
«Кинг Конг» ҳақидаги янги фильмнинг илк трейлери чиқди

Интернетда «Конг: бош чаноқлар ороли» блокбастерининг тўлиқ расмий трейлери пайдо бўлди. Картинада Кинг-Конг афсонасига яна бир бор мурожаат қилинган бўлиб, «Годзилла» фильми продюсерлари иштирокида суратга олинган.
>>> Батафсил.
Лос Анжелос салони: Бу автомобиллар биринчи марта намойиш қилинмоқда

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтаётган автошоуда йилнинг энг замонавий, сўнгги технологиялар билан хиҳозланган автомобилларини учратиш мумкин.
>>> Батафсил.
«Локомотив» Олий Лигада муддатидан олдин чемпион бўлди
Фото: ЎзПФЛ
Тошкент шаҳрининг «Локомотив» жамоаси Олий Лиганинг 29-туридаги учрашувини ўтказишидан олдиноқ мавсум чемпиони бўлиши ойдинлашди.
>>> Батафсил.
Мавзуга оид
14:01 / 04.01.2025
Исроилнинг Ғазога авиазарбаси, Сурияга ташриф буюрган европалик вазирлар ва Анталянинг рекорди — кун дайжести
23:48 / 11.09.2024
11 сентябрнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
21:05 / 06.04.2020
Шифохонага тушган Жонсон, қироличанинг мурожаати, нефть бўйича келиша олмаётган Россия ва Саудия ҳамда куннинг бошқа хабарлари
22:31 / 04.04.2020