Германиянинг Мюнхен шаҳридаги Olympia-Einkaufszentrum савдо марказида отишма содир бўлди. Бу ҳақда, CNN телеканали хабар тарқатди.

Гувоҳларнинг таъкидлашича, ер остидаги йўлда ва қаҳвахонада ўқ овозлари эшитилган.

Турли ахборот каналларида 15 нафаргача қурбон борлиги айтилмоқда, аммо полиция вакили бу рақамни тасдиқламади. AFP ва CNN бир киши ҳалок бўлгани, ўн киши яраланганини билдирмоқда.

Полиция савдо марказидагиларни эвакуация қилган. Тафсилотлар ўрганилмоқда.

Немис полицияси OEZ савдо марказида махсус амалиёт ўтказмоқда

Мюнхендаги отишмадан кейин метронинг бир қанча йўналишларида ҳаракат тўхтатилди

Мюнхеннинг бошқа бир қисмида ҳам ўқ овозлари эшитилди

Мюнхенлик мерганнинг ҳаракатлари тасвирланган видео пайдо бўлди

ОАВ Мюнхен метросида отишма овози эшитилгани ҳақида хабар тарқатди

Мюнхен полицияси шаҳар бўйлаб "қўлга олиш" амалиёти ўтказмоқда, ҳужум иштирокчилари сони номаълум

Facebook Мюнхендаги воқеалардан сўнг Safety Check хизматини фаоллаштирди

ОАВ: Мюнхен отишма ижрочиларидан бири отиб ўлдирилди