18 ноябрь туни ва 19 ноябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Махсус фоторепортаж: Эрдўған буюк Самарқандда


Суратлар манбаси: tccb.gov.tr

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 17 ноябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 18 ноябрь куни бўлиб ўтди.

>>>  Батафсил.

Австрия ҳукумати кўчаларда Қуръон тарқатилишини тақиқлашга чақирди


Фото: Flickr

Австрия ташқи ишлар вазири Себастьян Курц диний радикаллар томонидан кўчаларда Қуръон тарқатилишини тақиқлашга чақирди.

>>>  Батафсил.

Reuters: Улюкаевнинг ҳибсга олиниши Россия ҳукуматида қўрқув уйғотди

Россиянинг собиқ иқтисодий ривожланиш вазири Алексей Улюкаев ҳибсга олиниб, уй қамоғига маҳкум қилингандан кейин Россия ҳукумати ичида "саросима" ҳукм сурмоқда.

>>>   Батафсил.

Туркия армияси юқори аниқликдаги қуролга эга бўлди


Фото: Aa.com.tr

"Касирга" ёппасига ўт очиш реактив тизими юқори аниқликдаги қурол бўлиб, 120 км узоқликдаги нишонни йўқ қила олади, деб хабар бермоқда Anadolu.

>>>  Батафсил.

АҚШдаги президентлик сайловларида энг оммабоп бўлган твит аниқланди


Фото: © РИА Новости

АҚШдаги президентлик сайловларида энг оммабоп бўлган твит аниқланди. Бу ҳақда Twitter вакили Ник Пацилио маълум қилди.

>>>   Батафсил.

Трамп Ироқ бош вазирини АҚШга таклиф қилди


Фото: © AP

АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий билан телефон орқали суҳбатда янги лавозимига ўтириши билан тез орада, яъни январь охирларида уни АҚШга келишга таклиф қилди.

>>>  Батафсил.

Покистон давлат банки 14 йиллик террорчиликка қарши уруш мамлакатга қанчага тушганини маълум қилди


Фото: Getty Images

Покистон давлат банки (SBP) мамлакат 2002 ва 2016 йиллар мобайнидаги террорчиликка қарши урушга 118,3 миллиард доллар маблағ сарфлаганини маълум қилди.

>>>  Батафсил.

Дунёда инсонга биринчи бўлиб сунъий юракни кўчириб ўтказган жарроҳ вафот этди


Фото: © AP

Дунёда биринчи бўлиб инсонга сунъий юракни кўчириб ўтказиш операциясини амалга оширган кардиожарроҳ Дентон Кули 96 ёшида АҚШда вафот этди.

>>>   Батафсил.

Тулада 5 кишини ўлдирган ўзбекистонлик умрбод озодликдан маҳрум этилди


Фото: © Fotolia/ Africa Studio

Россиянинг Тула шаҳрида 5 кишини ўлдирганликда айбланган ўзбекистонлик фуқаро умрбод озодликдан маҳрум этилди.

>>>  Батафсил.

2017 йилда янги Nokia смартфонлари пайдо бўлади


Фото: Getty Images

Nokia компанияси тақдимотида айтилишича, 2017 йилда бу бренд остида янги смартфонлар пайдо бўлади.

>>>  Батафсил.

АПЛ. Лондон дербиси, Моуриньо - Венгер тўқнашуви ва 12-турнинг бошқа учрашувлари

Бугун қисқа танаффусдан сўнг Англия премьер-лигасининг навбатдаги тур учрашувларига старт берилади. чемпионатнинг мунтазам қарама-қаршилигига айланган Моуриньо - Венгер тўқнашуви.

>>>   Батафсил.