Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч нафар собиқ хотинидан алимент қарздорлиги учун 15 суткага қамалган эрнинг қарзларини унинг 4-хотини тўлади
Алимент тўлангани учун ушбу шахс қамоқдан озод қилинган.
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида уч нафар собиқ хотинига фарзандлари таъминоти учун алимент тўламаган сабаб 15 суткага қамалган ота жазони тўлиқ ўтамасдан озод қилинди. Бу ҳақда Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу шахснинг фарзандлари таъминоти учун 2023 йилнинг декабр ойи ҳолатига кўра қарийб 25 млн сўм алимент қарздорлиги бўлган.
Қарздорлик эрнинг амалдаги турмуш ўртоғи томонидан тўлиқ тўланган.
Натижада суд томонидан қарздорга нисбатан тўпланган ҳужжатлар қайта кўрилиб, етказилган зарар миқдори қоплангани сабабли у жазони тўлиқ ўтамасдан озод қилинган.
- Олдинроқ Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси бўлим бошлиғи Насимхон Бурхонов Kun.uz мухбири билан суҳбатда МИБ ижросида ўртача 300 мингта алимент иши борлиги, ҳар бир ходимга ойида 100 тадан алимент иши тўғри келаётгани ҳақида айтганди.
Мавзуга оид
20:26 / 10.05.2026
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун алимент ҳисоблашда қўлланиладиган миқдорлар ошди
08:12 / 04.05.2026
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
08:33 / 24.04.2026
Алимент қарзи бор шахсларга айрим битим ва хизматлар чекланади
09:38 / 01.04.2026