Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёлғиз кексалар ва ногиронлар қандай озиқ-овқат маҳсулотлари билан бепул таъминланади?
Фото: РИА Новости/Максим Богодвид
Ўзбекистон Республикасида ёлғиз кексалар ва ногиронлар ҳар ойда қатор озиқ-овқат маҳсулотлари билан бепул таъминланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали хабар бермоқда.
Хусусан, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлар ҳар ойда қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминланади:
ун (олий нав) – 3 кг;
гуруч – 1 кг;
гречка ёрмаси – 0,5;
макарон маҳсулотлари – 0,5 кг;
макарон маҳсулотлари – 0,5 кг;
мол гўшти (суяксиз) – 1 кг;
хонаки парранда гўшти – 1 кг;
сариёғ – 0,2 кг;
тухум (дона) – 15 дона;
қанд-шакар – 1 кг;
кунгабоқар ёғи – 1 литр;
кўк ёки қора чой – 0,2 кг;
атирсовун – 0,1 кг;
кирсовун (65%) – 0,2 кг;
кир ювиш порошоги – 0,15 кг.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарига нафақа 55 ёшга етганида тайинланиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:55 / 13.01.2026
Иссиқхоначилик соҳаси қайта кўриб чиқилади. Бунинг учун Лойиҳа офиси очилмоқда
13:23 / 10.01.2026
Ҳудудлар рейтинги: озиқ-овқат ишлаб чиқаришда Тошкент шаҳри етакчи бўлди
16:52 / 02.01.2026
Эртанги кун технологияси – бугун. Супер замонавий 5-авлод иссиқхонасига саёҳат
15:20 / 27.12.2025