Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда коронавирусдан соғайиб кетганлардан қон топшириш сўралмоқда
Хитойнинг Шанҳай шаҳрида коронавирусдан соғайиб кетган одамлардан қон топшириш илтимос қилинмоқда. Гап шундаки, уларнинг қони қолган беморларни даволашда ёрдам бериши мумкин.
Фото : REUTERS / China Daily
Бу ҳақда «Синьхуа» ахборот агентлиги хабар берди.
Аввалроқ хитойлик шифокорлар соғайиб кетганлар қонини унда коронавирусга қарши антитаналар топилгани сабабли касалларга қуйиш яхши самара бераётганини маълум қилишганди.
Шу сабабли касалликдан фориғ бўлганлар қонларини топширишга чақирилмоқда.
“Мен шифохонани тарк этишимдан олдин ҳамшира даволаш ва касалликни ўрганиш мақсадида қон топширишим ҳақида сўради. Шунда менга ёрдам берганлари каби менда ҳам бошқаларга ёрдам беришга ажойиб имконият борлиги ҳақида ўйладим. Соғайиб кетганимдан кейин қонимда оғир беморларга вирус билан курашда ёрдам берадиган антитаналар ҳосил бўлган”, деб айтган донорлардан бири.
Маҳаллий соғлиқни сақлаш вазирлигида маълум қилинишича, Шанҳайда айни вақтда вирусга чалинган 90 киши соғайиб кетган. Таъкидланишича, 90 фоиз касалланиш ҳолатларида беморларни даволашда Хитой табобати усуллари қўлланмоқда.
Мавзуга оид
07:30 / 17.12.2025
Инфографика: Хитой ва Ҳиндистон армияси — ким кучлироқ?
17:58 / 16.12.2025
«Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон» темир йўлини молиялаштириш миқдори тақсимланди
12:57 / 15.12.2025
Хитой Ўзбекистонни ортда қолдириб Қозоғистонга мева-сабзавот экспорт қилиш бўйича етакчига айланди
12:15 / 13.12.2025