Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой компанияси одамсимон роботлар сотиш бўйича дунёда етакчи бўлди
2025 йилда дунё бўйича 13 минг донага яқин одамсимон роботлар сотилган. Таҳлилчиларнинг фикрича, 2035 йилга бориб дунё бўйлаб йилига 2,6 млн дона робот сотилади.
Фото: ТАСС
Хитойнинг одамсимон роботлар ишлаб чиқарувчи AgiBot компанияси 2025 йилда андроидлар сотиш бўйича дунёда етакчи бўлди. 2023 йилда Шанхайда ташкил этилган компания ўтган йили 5168 дона робот сотган бўлиб, дунёдаги сотув ҳажмининг 39 фоизи ушбу бренд улушига тўғри келади.
Иккинчи ўринни Хитойнинг яна бир компанияси - Unitree эгаллади. Ханчжоу шаҳрида жойлашган компания 4,2 минг дона андроид сотган. Unitree компаниясининг жаҳон бозоридаги улуши 32 фоизни ташкил этган.
Етакчилар бешлигидан шунингдек, UBtech (1000 дона, бозордаги улуши 7 фоиз), Leju Robotics (500 дона, 4 фоиз) ва EngineAI (400 дона, 3 фоиз) компаниялари ўрин олди. Уларнинг барчаси Шэнчжэн шаҳрида жойлашган.
Tesla роботларининг глобал савдодаги улуши атиги 1 фоизни ташкил этди. АҚШ компанияси ўтган йили 150 дона андроид сотган.
2025 йилда дунё бўйича 13 минг донага яқин одамсимон роботлар сотилган. Таҳлилчиларнинг фикрича, 2035 йилга бориб дунё бўйлаб йилига 2,6 млн дона робот сотилади.
Мавзуга оид
07:34 / 31.03.2026
Инсонга ўхшаш юз ифодаси: Хитой робототехникаси янги босқичга чиқди
07:35 / 23.03.2026
Хитойда робот теннис ўйнашни ўрганди: у 96 фоиз аниқлик билан зарбаларни қайтармоқда
07:34 / 21.03.2026
Рейтинг: 2025 йилда энг кўп ҳуманоид робот етказиб берган компаниялар
21:10 / 20.03.2026