Ўзбекистон | 12:36 / 13.12.2021
11649
1 дақиқада ўқилади

Ўн мартадан ортиқ ток урган электрик

"Электрик умрида бир марта хато қилади" дейишади. Бу галги қаҳрамонимиз узоқ йиллардан бери шу касб билан шуғулланиб келмоқда; электриклик ортидан рўзғор тебратиб, фарзандларини уйли-жойли қилган.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Юсупов Шавкатбек Балиқчи туман электр таъминоти корхонаси навбатчи электромонтёри бўлиб ишлайди.

"Техника хавфсизлик қоидаларини бузмаган ҳолатда ишласа, ҳеч қачон шикаст етмайди. Бу қоидалар қон билан бўлган воқеалар билан ёзилган. Кимдир ичидан ўйлаб топмаган. Шунинг учун қоидаларга риоя қилсак, жамоада ҳеч кимга шикаст етмайди. Шу соҳага кириб туриб, уй-жой қилдим. Ўғил-қизларни уйлаб жойладим. Ўғлимга икки марта машина олиб бердим", дейди биз билан суҳбатда у.

Шавкатбек ака ишидан ташқари маҳалладаги хонадонларга ҳам электромонтёрлик қилади. Таъкидлашича, фаолияти давомида 10 мартадан ортиқ кичик ток уришларини бошидан ўтказган

Қаҳрамонимиз икки маротаба мустақиллик муносабати билан эсдалик нишонлари билан тақдирланган. Унинг фарзанди ҳам ота касбни танлаб, электромонтёр бўлиб ишламоқда.

Абдували Қурбонов,

Тасвирчи Азизбек Исмоилов,

Монтаж устаси Боймирза Халилов

Мавзуга оид