Жамият | 10:40 / 27.10.2024
10384
1 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти Балиқчи туманида бир оиланинг 70 аъзоси бирга сайловга келди 

Балиқчи туманида 88 ёшли Қамбарали ота Ибрагимов ака-ука, фарзандлар, набира-чеваралари билан овоз бергани келишди. 1958 йилда илк бор сайловда иштирок этганини эслаган ота “у вақтлари фақат бир номзодга овоз бериларди”, дейди.

Фото: Kun.uz

Қамбарали ота Ибрагимов 88 ёшда. У Балиқчи тумани Сиртмоқ қишлоғидаги катта оилалардан бирининг энг ёши улуғи. Оиланинг жами 70 нафар аъзоси бир бўлиб 292-сайлов участкасига келиб овоз берди.

“1958 йилдаги биринчи сайловга қатнашганимни эслайман. Қийин даврлар эди. Ўшанда одамлар орасида сайловга ялангоёқ келганлари ҳам бўлганди. Кўчалар лой, шароит йўқ бўлган. 50 йил ўқитувчилик қилдим. Бугунги тўкинлик, фаровон ҳаётдан мамнунман. Сайловга бутун Ибрагимовлар уруғи бирга келдик. Танлаб-танлаб юрт иқтисодиётини кўтарадиган депутатларга овоз бердик”, - дейди 88 ёшли Қамбарали ота Ибрагимов.

Мавзуга оид