Ас-Сабоҳ Тошкентда. У билан Осиё ўйинларини Ўзбекистонда ўтказиш масаласи муҳокама қилинади
Бугун, 24 февраль куни Осиё Олимпия Кенгаши (OCA) президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ас-Сабоҳ Тошкент шаҳрига ташриф буюрди. Мартабали меҳмон Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида AIBA президенти Ғофур Раҳимов, МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан кутиб олинди.
Ас-Сабоҳ билан бирга делегация таркибида Халқаро кураш ассоциацияси президенти, Осиё ўйинлари-2018 директори Ҳайдар Фармон, ОCA котиби Льюсен Альварез ҳам Тошкентда бўлиб турибди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлисга қилинган мурожаатномада юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганди. Давлат раҳбари ўшанда Ўзбекистон Осиё ўйинларини ўтказа олишга қодир мамлакат эканлигини ҳам алоҳида қайд этиб ўтганди.
Шу муносабат билан Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти бу борадаги лойиҳани ҳаётга татбиқ этишни бошлаб юборган. Бу бўйича 2030 йилги Осиё ўйинларини Тошкент ва Самарқандда ўтказиш бўйича ариза Осиё Олимпия Кенгашига тақдим этилган. 2030 йилги Осиё ўйинларини қабул қилиш учун Ўзбекистондан ташқари Қатар, Ҳиндистон ва Филиппин каби мамлакатлар даъвогарлик қилмоқда.
Ас-Сабоҳ бошчилигидаги делегация икки кун давомида Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш имкониятларини кенг муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистонда бўлади.
«Осиё ўйинларини ўтказиш ва қабул қилиш – йирик лойиҳа ҳисобланади. Ташкилотчилик масалаларида ўзига яраша янгиликлар ва бошқа жиҳатлар мавжуд. Мусобақа учун спорт иншоотларини қуриш, Олимпия шаҳарчаси, логистика, қулай транспорт маршрути, юқори савиядаги тадбирларни ташкил қила олиш, трансляция ва бошқа масалалар шулар жумласидандир. Учрашув давомида айнан шу каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилади», дейилади МОҚ матбуот хизмати хабарида.
Бундан аввалроқ, Тошкентда янги олимпия стадиони қурилиши мумкинлиги, стадион қурилиши учун даставвал Ўзбекистон Осиё ўйинларига мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритиши лозимлиги ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:29 / 07.10.2023
Осиё ўйинлари кундалиги. Яна икки олтин ва янгиланган рекорд
18:46 / 06.10.2023
Осиё ўйинлари кундалиги. Хафа қилинган Анвар, йиғлаган Акбар ва ягона олтин
19:52 / 05.10.2023
Осиё ўйинлари кундалиги. Боксдаги олтинлар ва уч карра совриндор бўлган Ассакалов
20:15 / 04.10.2023