Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган ҳокимияти болаларнинг ертўлаларда сақланаётгани тўғрисидаги маълумотга раддия берди
Фото: Namangan.uz
Ички ишлар вазирлигининг “Постда” нашрининг 2016 йил 26 ноябрдаги сонида “Бедарак йўқолган бола нега уйидан кетди?” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинган. Мазкур материал “Наманган вилоятида 400 нафардан ортиқ вояга етмаган бола ер тўлаларда яшаб келаётганлиги аниқланди”, мазмунида ёзилган. Суриштирувлар натижасида мақоладаги маълумотлар нотўғри эканлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан Наманган ички ишлар бошқармаси “Постда” таҳририятига раддия билдирган.
Мазкур мақола Ўзбекистоннинг қатор интернет нашрлари, жумладан, Kun.uz сайтида эълон қилинган эди.
Ушбу мақолага нисбатан Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ў. Болтабоева муносабат билдирган.
“Ҳар бир фарзанд тарбияси устувор масала. Вилоятда ёш авлод камолоти ҳамиша эътиборда. Бугунги кунда ёшларни иш билан таъминлаш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, спортга жалб этиш доимий назоратда. Мақолада келтирилган рақамлар бизни таажжубга солди”, деган Ў. Болтабоева.
Мавзуга оид
19:10 / 19.02.2026
Норинда кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
08:36 / 19.02.2026
Наманганда икки “Дамас” тўқнашди: 1 киши ҳалок бўлди
18:54 / 01.02.2026
Наманганда яроқлилик муддати ўтган дорилар ва тиббий буюмлар савдога чиқарилишининг олди олинди
15:07 / 27.01.2026