Шайхонтоҳур туманига янги ҳоким тайинланди
Туманнинг олдинги раҳбари ҳам Марказий банк раиси ўринбосарлигидан тушганди.
Бобур Йўлдошович Абубакиров Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланди.
Бобур Абубакиров 1983 йилда Тошкент вилоятида туғилган.
Маълумоти олий, 2004 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини Халқаро иқтисодий муносабатлар, 2015 йилда Япония халқаро университетини Халқаро иқтисод йўналишларида тамомлаган.
Муқаддам Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори лавозимида ишлаган. 2019 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, Шайхонтоҳур туманига 2022 йил сентябридан буён ҳокимлик қилиб келган Ботир Зоҳидов жорий йил 23 сентябрида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги раҳбарлигига ўтказилганди. Эътиборли жиҳати, Зоҳидов ҳам ўз вақтида Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигига Марказий банк раиси ўринбосарлигидан тушганди.
Мавзуга оид
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024