Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бобир Абубакиров Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида янги лавозим тайинлови юз берди. Бу ҳақда МБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 февралдаги ПФ-5665 сонли фармонига мувофиқ Бобир Йўлдошевич Абубакиров Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланган.
У бу лавозимда аввалроқ «Ипотека банк» бошқаруви раислигига тайинланган Шуҳрат Атабаевнинг ўрнини эгаллади.
Маълумот учун: Бобир Абубакиров шу пайтга қадар Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори лавозимида ишлаб келган.
Мавзуга оид
19:08 / 07.07.2026
ХВЖ Ўзбекистондаги валюта курсининг “сузувчи” режимини тан олди
19:43 / 04.07.2026
Эскроу орқали расмийлаштирилган олди-сотди битимлари ўсишда давом этмоқда
15:00 / 03.07.2026
Ўзбекистонда UzQR тизими ишга тушди. Асосий саволларга жавоблар
19:21 / 16.06.2026