Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 21:58 / 19.04.2021
5295
2 дақиқада ўқилади
ИИВ Академиясида бакалавриат ва магистратурани ўз ичига олувчи икки босқичли олий таълим тизими жорий этилади
Ўзбекистон президенти «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Фото: ИИВ Академияси
Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, Ички ишлар вазирлигининг Академиясида кадрларни тайёрлаш жараёнига бакалавриат ва магистратурани ўз ичига олувчи икки босқичли олий таълим тизими жорий этилади.
Ҳужжатда белгиланишича:
- Академиядаги таълим тизими кадрларни мақсадли касбий тайёрлашга қаратилади ҳамда биринчи курсдан бошлаб мутахассислик ва юридик фанларни ўқитиш, жанговар ва жисмоний жиҳатдан тайёрлаш чуқурлаштирилган ҳолда амалга оширилади;
- Академиянинг бакалавриат дастури бўйича ўқитиш кундузги ва сиртқи таълим шаклларида ташкил этилади, шунингдек, уларга ўқишга қабул қилиш ички ишлар вазирининг ўринбосари раислигида ташкил этиладиган махсус касбий танлов ва очиқлик мезонлари асосида якка тартибдаги суҳбат орқали амалга оширилади;
- Академиянинг магистратура дастури бўйича ўқитиш ички ишлар органларининг раҳбар кадрларини тайёрлашга қаратилади ҳамда иккинчи даражадаги «ташкилий-тактик бошқарув» ва биринчи даражадаги «ташкилий-стратегик бошқарув» йўналишларида ташкил этилади;
- магистратура дастурининг ҳар бир йўналиши бўйича ўқиш муддати бир йилни ташкил этиб, таълим олувчиларга охирги эгаллаб турган лавозими учун белгиланган пул таъминоти сақланади ва битирувчиларга олий таълимнинг иккинчи босқичини тамомлаганини тасдиқловчи диплом берилади;
- ички ишлар вазирининг ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарларига бир ойда камида бир маротаба Академия магистратурасида аудитория ўқув машғулотларини бевосита ўтказиш вазифаси юкланади;
- биринчи даражали магистратуранинг таълим олувчилари Ички ишлар вазирлиги департамент бошлиқлари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг бевосита мураббийлигида мажбурий тартибда амалиёт (стажировка) ўтайди, шунингдек, хорижий ҳуқуқ-тартибот идоралари таълим муассасаларининг бошқарув малакасини оширишга қаратилган курсларида таҳсил олади;
- Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларининг муқаддам фаолият кўрсатган магистратураси, олий академик курслари ва раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети (олий курслари)ни тамомлаганлик хизматни ўташ масалаларида мазкур қарор билан жорий этилаётган иккинчи даражадаги магистратурага тенглаштирилади.
Мавзуга оид
19:53 / 16.01.2026
Taftish.uz сайтининг 5 ходими қўлга олинди. Улар товламачилик ва фирибгарлик жиноятларида айбланмоқда
09:00 / 28.12.2025
2026 йилги режалар, янги газ кони ва бюджетнинг ёпиқ муҳокамаси — ҳафта дайжести
12:46 / 26.12.2025
ИИВ: янги йил “совғалари” орқали Telegram’да фишинг ва зарарли ҳаволалар кўпаймоқда
20:37 / 23.12.2025