Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат хизматчилари ҳар қандай турдаги мукофот ва совға олишига тақиқ ўрнатилади
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди.
Аксилкоррупция агентлиги директори Акмал Бурҳоновнинг хабар беришича, қонун лойиҳасида давлат фуқаролик хизматчилари мақоми, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, давлат фуқаролик хизматининг асосий принциплари, давлат фуқаролик хизматига кириш очиқ танлов асосида амалга оширилиши, давлат фуқаролик хизматчисининг ротацияси, хизмат сафарлари, ижтимоий ҳимояси, давлат фуқаролик хизматчиси ҳаёти ва соғлиғи давлат бюджети ҳисобидан мажбурий суғурта қилиниши каби масалалар белгиланмоқда.
Лойиҳада давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри юритилиши, давлат фуқаролик лавозимлари гуруҳлар, тоифаларга бўлиниши ва малака даражалари ҳамда давлат фуқаролик хизмати лавозими туркумлари тартибга солиниши назарда тутилган.
Шунингдек, қонун лойиҳасида давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ қуйидаги бир қатор тақиқлар назарда тутилган:
- ўзаро яқин қариндошлик ёки қуда-андачиликда бўлган шахслар бевосита бўйсунув ва назорати остидаги давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш;
- педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари бошқа ҳақ тўланадиган фаолият тури билан шуғулланиш;
- тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш;
- мавқеидан фойдаланиб ёки ўз хизмат вазифаларини бажариши эвазига ҳар қандай турдаги мукофот ёхуд совға олиш;
- чет эл фуқаролигига эга бўлиш, республика ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очиш ва эгалик қилиш, кўчмас ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш.
Бундан ташқари, лойиҳада коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида боб ажратилган бўлиб, унда давлат фуқаролик хизматчисининг манфаатлар тўқнашувини ҳал қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари белгиланиши ва риоя қилиш юзасидан мониторинг ва назорат ўтказилишини таъминлаш, давлат фуқаролик хизматчисининг совға олиш ва бериш тартибини белгилаш, давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидалари, хусусан давлат фуқаролик хизматчисининг хизматда ва хизматдан ташқаридаги хулқ-атворининг асосий қоидаларини белгилаш каби чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Маълумот учун, “Давлат хизмати тўғрисида”ги илк қонун лойиҳаси 2017 йил ёзида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ишлаб чиқилганди. 2020 йилда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида” қонун лойиҳасини Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ишлаб чиқиб, муҳокамага қўйганди.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастурида 2021 йил 1 сентябргача «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳасини такомиллаштириб, Ҳукуматга киритиш вазифаси қўйилганди.
Мавзуга оид
14:43 / 23.12.2025
Давлат фуқаролик хизматчилари йилда камида бир марта тиббий кўрикдан ўтади
16:53 / 08.03.2025
“Коррупция барибир йўқолмайди деган кўникиш пайдо бўлиб қолди” - экспертлар билан суҳбат
15:59 / 13.11.2023
Мажбурий меҳнатнинг оммавий шаклларидан кечилди, давлат идораларидагиси-чи? – экспертлар билан суҳбат
15:50 / 26.12.2022