Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида Ўзбекистон автобуси аварияга учради
Қозоғистонда Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой республика аҳамиятига эга автомобиль йўлининг Жамбил вилояти ҳудудидан ўтган қисмида Ўзбекистон автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда «Казинформ» хабар берди.
Фото: Казинформ
Жамбил вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, ЙТҲ «Олмаота-Тошкент» автомобиль йўлининг 571-километрида, Жамбил вилояти, Жуалин тумани, Бауйржан Момишули қишлоғидан олти километр узоқликда содир бўлган.
«Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган йўловчи автобуси ағдарилиб кетди. Ҳодиса сабаблари ваколатли органлар томонидан ўрганилмоқда», — дея изоҳ берди департамент матбуот хизмати.
ЙТҲ оқибатида автобус ҳайдовчисининг ёрдамчиси ва йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган, 33 киши касалхонага ётқизилган, улардан уч нафари жонлантириш бўлимида экани хабар қилинмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши (ёмғир ва дўл) туфайли рўй берган, автобус ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, худди шу йўналишда ҳаракатланаётган трактор тиркамаси билан тўқнашиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 345-моддаси 4-қисми (Транспортни бошқараётган шахс томонидан ўлимга олиб келган йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган. Керакли экспертизалар тайинланган.
Жамбил вилояти трассасида юз берган ЙТҲда жабрланганлар учун махсус телефон рақамлари ишламоқда - 8 (7262) 51-35-75, 51-41-67.
Мавзуга оид
12:53
Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида Lacetti иккига бўлиниб кетди
21:19 / 13.02.2026
Li 9 ва BYD тўқнашуви: Тошкент судлари яна шов-шувли иш марказида
11:25 / 13.02.2026
Тошкент кўчаларига панжаралар қайтяпти. Улар хавфли бўлгани учун олиб ташланганди
08:33 / 13.02.2026