Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўрикзор” бозорида бир неча юз миллион сўмлик маҳсулотларни ўғирлаган шахслар қўлга олинди
Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИБ ходимлари жуда катта миқдорда амалга оширилган ўғирликни фош қилишди, деб хабар бермоқда Nuz.uz нашри.
Уч нафар бухоролик фуқаролар бозор омборхоналаридан маҳсулотларни ўғирлаб, уларни пуллаш усулини ўйлаб топган.
"Ўғрилар омборхонага тунда келишган. Қоровуллар эса улар контейнер эгалари бўлганига ишончи комил бўлган ва уларни ўтказиб юборган. Жиноятчилар омборхонага кириб, бирор контейнер қулфини очиб, нарсаларини юк машинасига ортиб, контейнерни эса яна қулфлаб кетаверишган. Шундай ишлар бир неча ой давом этган. Ўғрилар асосан қурилиш моллари, техника ва электроника сақланаётган омборхоналарни танлаб олишган. Шунингдек улар автомобил таъмири учун керакли қимматбаҳо маҳсулотларни ҳам ўғирлашган", — деб ҳикоя қилиб берган Учтепа туман ИИБ тергов бўлими бошлиғи Жафар Амонов.
Ўғирланган молларни жиноятчилар ярим баҳода Тошкентнинг бошқа бозорларида сотишган ёки Бухоро вилоятига жўнатишган.
Қизиғи шундаки, ушбу иш юзасидан қидирув ишлари жабрланганлар аризаси туфайли эмас, ҳудудни назорат қилаётган ҳуқуқни сақлаш органлари ходимлари ташаббуси билан бошланган.
Дастлаб "Ўрикзор" бозорида пайдо бўлаётган жуда арзон моллар тезкор-қидирув ходимлари диққатини тортган. Кейин улар контейнер эгаларидан йўқолган маҳсулот ҳақида сўраб суриштира бошлашди. Контейнер эгалари маҳсулотларини қайта санаб чиқиб, йўқолган нарсаларни аниқлашган. Шундан кейин милицияга бир неча ариза келиб тушди.
"Энг катта зарар автомобиль таъмирлашда ишлатиладиган лак-бўёқ маҳсулотлари сотувчиларига етказилган — 122 млн. сўм. Шунингдек бир неча юз миллионлик телевизорлар, иситгичлар, кондиционерлар ва қурилиш моллари ўғирлангани аниқланди," — деган терговчи.
Жиноятчилар қўлида бўлган телефонлар орқали ўғирланган молларни сотиб олган барча сотувчилар ҳам аниқланган. Уларнинг Telegram мессенжери орқали олиб борган суҳбатидан харидорлар ушбу маҳсулотларнинг келиб чиқишидан хабардор бўлгани аниқланган. Шу туфайли харидорлар ҳам жиноий иш иштирокчиларига айланган.
Жиной гуруҳнинг барча аъзоларига бир неча йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
16:58 / 13.01.2026
“Аввалига ўлдиришади деб қўрқдим, кейин ўрганиб қолдим” – Уйчида ўғирлаб кетилиб, 4 кун ушлаб турилган йигит ҳикояси
09:37 / 08.12.2025
Нигерия: жангари гуруҳ қўлидан 100 нафар мактаб ўқувчиси қутқарилди
12:02 / 22.10.2025
Луврдан ўғирланган буюмларнинг қиймати маълум қилинди
15:08 / 20.10.2025