Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўлимда жуда яхши жамоа бор, лекин уни янада яхшилашим керак – Каннаваро
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Уругвайга (1:2) қарши ўртоқлик ўйинидан кейин ўз фикрларини айтди.
Фото: UFA
Ўзбекистон миллий жамоаси 13 октябр куни Малайзияда Уругвай билан ўртоқлик ўйинини ўтказиб, 1:2 ҳисобида ютқазди.
Бош мураббий Фабио Каннаваро баҳсдан кейин ўз фикрларини айтди.
- Афсуски бу ўйинда 9 футболчимиз жароҳат туфайли қатнаша олмади. Мен учун барча футболчиларни кўрикдан ўтказиш муҳим эди, улар билан кўпроқ вақт ўтказиш, кўпроқ нарсаларни яхшилашга ҳаракат қилиш. Уларнинг иштиёқидан, ҳаракатларидан жуда хурсандман. Осон эмас эди, чунки 2 кун олдин учиб келдик, яхши ҳордиқ чиқариш ҳам қийин бундай вазиятда. Лекин жуда яхши ўйин ўтказдик, деди Каннаваро.
- Албатта бундай ўйинларда гол уриш муҳим. Олдинроқ ҳам гол урсак бўларди, 2-3 та яхши вазият бўлди. Тўпсиз ўйин жуда юқори темпда бўлди. Тўп билан яхши ғояларни амалга оширишга уриндик. Уругвайни қийин вазиятга тушириш осонмас, улар жуда ақлли, кўпчилиги дунё бўйлаб юқори лигаларда тўп тепади.
- Ўтган иккита ўйиндан кейин хурсандман, қўлимда жуда яхши жамоа бор. Лекин биз уни янада яхшилашимиз керак.

- Бизда (жаҳон чемпионатигача) 8 ой вақт бор, жисмоний ҳолатимизни яхшилаш учун. Лекин бу фақат машғулотга боғлиқмас, кўп нарсага боғлиқ: овқатланиш, ухлаш, кундалик машғулотлар. Биз жаҳон чемпионатига босқичма-босқич тайёрланишимиз керак, чунки қийин бўлади.
- Миллий жамоа ноябр ойида иккита ўйинга келишган, бу Дубайда бўлади. Ўзбекистонда қолиб, миллий чемпионат ўйинларини кузатаман, машғулотларга бораман, футболчилар билан кўришаман, мураббийлар билан танишаман. Миллий жамоа мураббийининг иши шундан иборат.
- Албатта вақтимиз бор, биз кўплаб футболчиларни кузатишимиз керак. Фақат миллий жамоага келаётганларни эмас, чемпионатда ҳам яхши иштирок этаётганларни кузатаман. Иложи борича уларни (йиғинларга) чақириб, чунки уларни майдонда кўриш бошқа, ТВ орқали кўриш бошқа.
- Ўтказиб юборган голларимиз? Биринчиси менимча офсайд эди, иккинчисида рақибга жуда кўп бўш жой қолдирдик. Баъзан жарима майдони ичида жипсроқ ўйнаш керак. Лекин юқори даражадаги жамоаларга қарши ўйинларда хатоларни камайтириш лозим. Албатта эътибор, концентрация жуда муҳим. Танаффусда ҳам айтдим, илк 15 дақиқада эҳтиёт бўлишни. Чунки биринчи таймда яхши ўйнаб, танаффусдан кейин хотиржам майдонга чиқсак, муаммо бўлади, рақиб бизни айнан шундай жазолади.
- Футболчиларим иккинчи таймда сал кайфияти йўқдек кўринди. Лекин уларга мотивацияни ошириш кераклигини айтдим, ўйинни динамикасини ўзгартириш бўйича гапирдим. Албатта охирда яхши ўйнадик, бир гол урдик, яна гол уришга ҳаракат қилдик. Мен хурсандман, ҳар бир футболчи бор кучи билан ўйнаяпти, бу жуда муҳим эди, деди Каннаваро.
Мавзуга оид
21:08 / 17.12.2025
ФИФА Ўзбекистон миллий жамоасига камида 10,5 млн доллар тўлайди
08:41 / 06.12.2025
«ЖЧда исталган рақиб тушиши мумкин» — Каннаваро Португалия ва Колумбия билан гуруҳ ҳақида
00:07 / 06.12.2025
Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги рақиблари маълум бўлди
22:55 / 01.12.2025