Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ЖЧда исталган рақиб тушиши мумкин» — Каннаваро Португалия ва Колумбия билан гуруҳ ҳақида
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи қуръаси якунлари юзасидан фикр билдирди.
Мундиалда дебют қиладиган Ўзбекистон терма жамоаси Португалия ва Колумбия билан бир гуруҳдан жой олди. Италиялик мутахассисга кўра, жаҳон чемпионатида рақиб танлашнинг ўзи маъносиз, чунки бу турнирда ҳар бир жамоа кучли.
«Бу — жаҳон чемпионати, бу ерда қуръада ким тушишига қараб шикоят қилиш мумкин эмас. Португалия ҳам, Колумбия ҳам жуда жиддий рақиблар. Футболчиларимиз учун бу беллашувлар катта ҳаяжон ва қимматли тажриба бўлади», — дея таъкидлади Каннаваро.
Унинг сўзларига кўра, асосий мақсад — иштирокнинг ўзи билан кифояланмасдан, ҳар бир ўйинда бор куч билан майдонга тушиш ва гуруҳ босқичи охиригача курашиш: «Мундиалда бўлаётганимиздан жуда мамнунмиз. Энди энг муҳими — тайёргарликни тўғри олиб бориш ва охиригача курашиш», — деди мураббий.
Мавзуга оид
00:07
Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги рақиблари маълум бўлди
12:06 / 25.11.2025
Фабио Каннаваро ва Миржалол Қосимов ЖЧ–2026 қуръаси маросимида иштирок этади
01:06 / 19.11.2025
Омадим бор экан, жуда ақлли ўйинчиларга эгаман – Фабио Каннаваро
16:59 / 16.11.2025