“Ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди” — Президент автомактаблар бўйича топшириқлар берди
Шавкат Мирзиёев бош прокурор ва вазирларга кўрсатма берди. “Права”ни сотиб олиш жиноятларига қарши кураш кучайтирилади.
26 январь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида президент йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ва авария ҳолатлари кескин ошаётганига эътибор қаратди. Муаммони бартараф қилиш учун аввало ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, тизимдаги коррупция учун жазони кучайтириш бўйича қонунчиликка қўшимча киритиш юзасидан бир ой муддатда таклиф киритиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди.
«Ички ишлар вазири, Транспорт вазири вилоят ҳокимлари билан бирга, йўлларда хавфсиз ҳаракатланишга шароит яратиш, авария ва ўлим ҳолатларини кескин қисқартириш, бунинг учун, ҳаракатларни бошқаришни тўлиқ рақамлаштириши зарур.
Коронавирусдан эмас, авариялардан кўпроқ одам ўляпти. Энди ҳар 15 кунда бу борада хулоса қилиб, ҳисобот киритасиз!» дея давлат раҳбари сўзларини келтиради Kun.uz мухбири.
Президент ҳайдовчилик гувоҳномаси олишда порахўрлик одатий ҳолга айланганини танқид қилди.
«Шу ўринда, бир муҳим масалага барчанинг эътиборини қаратмоқчиман. Умуман, ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди. Мана биз ўқиганмиз, уч йил ўқитарди. Ҳозир 3 ой ўқияпти, яна бормасдан гувоҳнома оляпти. Нима, Ўзбекистонда қонун йўқми? Шунинг учун, авариялар сони соат сайин ошиб бормоқда. Агар биз ўзимиз тан олмасак, чора кўрмасак, давом этаверади.
Бу муаммони бартараф қилиш учун, Давлетов, Бобожонов, Йўлдошев, аввало ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, иккинчидан, ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш «жинояти»га қарши жазони кучайтириш бўйича, бир ой муддатда қонунчиликка қўшимча киритиш юзасидан таклиф киритсин», дея қатъий талаб қўйди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
18:52 / 23.11.2024
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
16:37 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
15:15 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
13:42 / 23.11.2024