Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фармацевтика техник университети ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Norma’нинг ёзишича, ҳужжатда президентнинг «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Фармацевтика техник университети ҳамда инновацион дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган ишлаб чиқариш майдонларидан иборат саноат зонаси ташкил этиш белгиланган.
Қуйидагилар Кластер фаолиятининг асосий вазифалари этиб белгиланган:
- инновацион ечимларни жорий этиш орқали фармацевтика тармоғини ривожлантириш;
- ихтисослаштирилган таълим инфратузилмасини яратиш;
- инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш;
- дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқариш;
- хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари билан алоқаларни ривожлантириш.
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида кластер Дирекцияси ташкил этилади. Ҳужжат билан давлат муассасаси тузилмаси, ходимлари сони тасдиқланган.
Дирекция лойиҳанинг ижро этувчи органи, шунингдек қурилаётган объектлар бўйича асбоб-ускуналар, товарлар, ишлар ва хизматларни қабул қилиб олиш учун масъул ҳисобланади.
Президентнинг «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этишни молиялаштиришга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, кластерни ташкил этиш лойиҳасини молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 50 млн долларгача суммада маблағлар ажратилиши назарда тутилган.
Мавзуга оид
13:04 / 20.12.2025
Навоийда университет мансабдори пора билан ушланди
11:07 / 15.12.2025
Ўзбекистон университетлари ЕИ тадқиқот дастурларида иштирокини кучайтиради
16:18 / 13.12.2025
Фармацевтикада нарх назорати механизми: рецептли дорилар бўйича низом қабул қилинади
16:15 / 13.12.2025