Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рединг университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Рединг университети ректори, профессор Ван де Нурт билан учрашув ўтказиб, таълим, фан ва инновациялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда университетнинг Ўзбекистонда ўз кампусини ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилди.
Фото: dunyo.info
Учрашув давомида томонлар қўшма таълим ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар алмашинуви дастурларини ишлаб чиқиш, илмий тадқиқотлар ва малака ошириш йўналишларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Профессор Ван де Нуртнинг маълум қилишича, Рединг университети Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан бир қатор устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр. Хусусан, хорижий тилларни ўргатиш, қишлоқ хўжалиги фанлари ҳамда метеорология йўналишларида қўшма ташаббусларни йўлга қўйиш имкониятлари қайд этилди.
Ташриф якунида элчи мазкур университетда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан ҳам мулоқот ўтказди. Учрашувда университет масъуллари ватандош талабаларнинг билим савияси ва салоҳияти юқори эканини алоҳида эътироф этди.
Маълумот учун, Рединг университети 1892 йилда University Extension College сифатида ташкил этилган, 1926 йилда эса расман университет мақомини олган. Айни пайтда унда 20 минг нафарга яқин талабалар таҳсил олади, 4 минг нафар профессор-ўқитувчи фаолият юритади. Университетда табиий, аниқ, гуманитар ва ижтимоий фанлар, бизнес, хорижий тиллар, санъат ҳамда бошқа кўплаб йўналишлар бўйича бакалавр ва магистратура дастурлари мавжуд.
Мавзуга оид
17:58 / 26.11.2025
Ўзбек-француз университети ташкил этилади
07:30 / 10.10.2025
Инфографика: энг кўп миллиардерларни чиқарган университетлар
09:58 / 27.09.2025
Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университетининг Марказий Осиё дастури бўйича махсус маслаҳатчиси этиб тайинланди
12:03 / 18.09.2025