Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
IUT'да "Илм-фан ва технологияларда аёллар" тадбири ўтказилди
26 март куни Тошкентдаги Инха Университетида Марказий Осиё ҳафталиги доирасида "Илм-фан ва технологияларда аёллар" тадбири бўлиб ўтди. Унда Кремний водийси ва Буюк Британия компаниялари, Марказий Осиёнинг тўрт мамлакатида фаолият юритувчи инвесторлари, ишбилармонлари, олимлари, экспертлари иштирок этишди. Университет матбуот хизмати Kun.uz'га шу ҳақида хабар берди.
Тадбирнинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилар:
- Ўзбекистонлик қиз ва аёлларни инновацион касбларга, ижтимоий ва бизнес-лойиҳаларга бўлган қизиқишини ошириш;
- Марказий Осиёдаги ҳамкасблар билан тажриба алмашиш, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
- Қорақалпоғистонда экология ва барқарор ривожланиш муаммоларига эътибор.
Тантанали маросимда Инновацион ривожланиш вазири биринчи ўринбосари Шарофиддин Ражаббоев, Тошкентдаги Инха Университети ректори в.б. Музаффар Жалолов, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрейзер ва TechWomen дастури директори Жиллиан Скотт иштирок этди.
Семинарлар параллель режимда турли аудиторияларда ўтди, тингловчилар ўзлари учун қизиқарли бўлган сессияларни танлаш имконига эга бўлишди. Конференция инглиз тилида (синхрон таржима билан) ўтди, сессиянинг бир қисми рус тилида ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, муҳокамадаги мавзулар орасида инвестициялар, IT, сунъий интеллект, стартаплар илм-фанда, дизайн-фикрлаш, "яшил" бизнес, ижтимоий ривожланиш, технологик трендлар ва келажак касблари, барқарор ривожланиш, стартаплар ва иқлимнинг ўзигариши, "яшил" технологияларда карьера имкониятлари кабилар бўлди.
Иштирокчилар олдида Google, Symantec, Apple, Zenefits, LinkedIn, Mozilla Corp, GoDaddy, Northgate Environmental Management, Lockheed Martin, Salesforce, Juniper Networks, Silicon Valley Social Ventures, Fast Forward, Unity Technologies каби компаниялар вакиллари чиқиш қилишди.
Мавзуга оид
08:49 / 11.09.2025
Россия санкциялар туфайли жаҳон илм-фанидан 3 йилга орқада қолмоқда
15:11 / 19.02.2025
Олимлар 2040 йилда Ернинг ички ядроси ҳаракатдан тўхташи ҳақида огоҳлантирди
16:51 / 21.09.2024
Илм-фанни молиялаштириш: таклиф қилинаётган янги тизим самара берадими?
10:26 / 03.07.2024