Жаҳон | 15:11 / 19.02.2025
3117
2 дақиқада ўқилади

Олимлар 2040 йилда Ернинг ички ядроси ҳаракатдан тўхташи ҳақида огоҳлантирди

Ер ички ядросининг айланиши секинлашмоқда ва 2040 йилга бориб бутунлай тўхташи мумкин, дейилади Nature журналида чоп этилган мақолада.

Мақола Юта, Жанубий Калифорния, Корнелл университетлари (АҚШ) ҳамда Хитой Фанлар академияси олимлари томонидан ёзилган. Унда таъкидланишича, Ер ички ядросининг айланиш тезлиги кўп йиллардан бери ўзгариб турибди. Бу такрорий зилзилалардан келиб чиқадиган сейсмик тўлқинлар йўналишининг вақтинча ўзгариши билан боғлиқ.

Ҳозирги кунда сайёрамизнинг ички ядроси Ер сиртининг айланишига нисбатан секин ва қарама-қарши йўналишда ҳаракатланмоқда. Мақолада таъкидланишича, олимлар 2040 йилга бориб бу ҳаракат бутунлай тўхташини прогноз қиляпти, бироқ кейинчалик ядро яна айланишни бошлайди ва балки Ер билан бир хил йўналишда ҳаракатланади.

Ернинг ички ядроси сайёранинг магнит майдонини шакллантиришда муҳим рол ўйнайди. У қаттиқ бўлиб, асосан темир ва никелдан ташкил топган ҳамда сайёранинг қолган қисмидан суюқ ташқи ядро билан ажратилган. Бу эса унинг бутун Ердан фарқли тарзда айланишига имкон беради. Ташқи ядро ўз навбатида Ер пўстидан мантия билан ажратилган.

Ички ядронинг ҳаракати ва тўхташи ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. 2023 йил январ ойида Nature журналида Пекин университети олимларининг тадқиқоти эълон қилинганди. Ушбу тадқиқотда олимлар 1960 йиллардан бошлаб такрорланиб турган зилзилалар туфайли юзага келган сейсмик тўлқинлар йўналишларини таҳлил қилган.

Тадқиқотчилар 2009-2020 йиллар оралиғида Ернинг ички ядроси айланишдан тўхтаб, йўналишини ўзгартирган бўлиши мумкинлиги ҳақида хулоса чиқарган. Улар кузатув натижалари Ер магнит майдонидаги ва куннинг давомийлигидаги ўзгаришлар билан мос келишини таъкидлаб ўтган.

Олимлар яна бир фаразни илгари сурди: Ернинг қаттиқ ядроси тахминан ҳар 35 йилда тўхтаб, айланиш йўналишини ўзгартириши мумкин, бутун цикл эса тахминан 70 йил давом этиши мумкин. Улар ўтказган сейсмик маълумотлар таҳлили кўрсатишича, бундан аввал ядронинг тўхташи ва айланиш йўналишининг ўзгариши 1970 йилларнинг бошларида содир бўлган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди