Жаҳон | 22:40 / 21.10.2024
7177
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон ўзбекистонлик ҳайдовчилардан ундириладиган йиғимлар миқдорини камайтирди

Йиғимлар тахминан 99 АҚШ доллари миқдорида камайтирилган.

Фото: Транспорт вазирлиги

Афғонистон ўзбекистонлик ҳайдовчиларидан мамлакат ҳудудида ундириладиган йиғимлар миқдорини умумий ҳисобда 6500 афғонийга (тахминан 99 АҚШ доллари) камайтирди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Жумладан, Амударё кўпригидан ўтиш учун аввал 12 минг афғоний (тахминан 182 АҚШ доллари) миқдорида ундириладиган йиғимни 28 сентябрдан 7 минг афғоний (тахминан 106 АҚШ доллари) этиб белгиланди.

Афғонистонга юк машинасининг кириши учун аввал 5 минг афғоний (тахминан 76 АҚШ доллари) миқдорида ундириладиган йиғим эса 3,5 минг афғоний (тахминан 53 АҚШ доллари) этиб белгилади.

Қайд қилинишича, Транспорт вазирлиги томонидан Трансафғон мултимодал транспорт йўлаги орқали юк ташувларига қулай шароитлар яратиш, ундириладиган йиғимлар миқдорини оптималлаштириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид