10 ойда салкам 16 минг киши оиладаги зўравонлик учун жавобгарликка тортилди
Ўзбекистонда 10 ой ичида оиладаги зўравонлик учун 15 мингдан ортиқ киши маъмурий жавобгарликка, 399 киши эса жиноий жавобгарликка тортилди.
Олий суд Ўзбекистонда 2024 йилнинг 10 ойида оилаларда кузатилган зўравонликлар сонини очиқлади.
10 ой, яъни январ-октябр ойлари давомида мамлакатда 15 427 нафар шахс оиладаги зўравонлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Уларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59−2-моддаси қўлланган. Шундан 9210 нафарига жарима жазоси, 6217 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
Мазкур моддага кўра, хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқни амалга оширишга тўсқинлик қилиш, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек ушбу шахслар соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, башарти жиноят аломатлари, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаса, БҲМнинг 10−20 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
399 нафар шахс оиладаги зўравонлик учун Жиноят кодексининг 126−1-моддаси билан судланган. Уларнинг 126 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 255 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. 18 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.
Жиноят кодексига кўра, мазкур моддада билан хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек ушбу шахслар соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилиши, шунингдек, башарти бошқа жиноят аломатлари назарда тутилади.
Мавзуга оид
17:03 / 25.11.2024
Ўзбекистонда «Зўравонликка қарши 16 кун фаоллик» тадбирларига старт берилди
19:44 / 18.11.2024
Хоразмда ўқувчининг онаси мактабга бориб, ўқитувчи аёлга ташланди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
16:55 / 15.11.2024