Академик лицейларга кириш имтиҳонлари санаси аниқ бўлди
Академик лицейларга кириш имтиҳонлари санаси аниқ бўлди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, академик лицейларга кириш имтиҳонлари жорий йилнинг 26-28 август кунлари Давлат тест маркази томонидан махсус павильонларда ўтказилади.
Билдирилишича, кириш имтиҳонлари заруриятга кўра икки сменада ўтказилиши мумкин.
Республикада коронaвирус пандемияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, мазкур кириш имтиҳонлари билан боғлиқ ўзгаришлар бўлганда, вазирликнинг расмий веб-сайти ҳамда расмий телеграм канали орқали қўшимча маълумот эълон қилиниши айтилган.
Аввалроқ, коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли академик лицейларга кириш имтиҳонлари август ойидан сентябр ойига кўчирилганди.
Мавзуга оид
17:32 / 08.08.2024
Давлат имтиҳонларида қанча абитуриент 189 ва ундан юқори балл олгани маълум қилинди
18:54 / 01.08.2024
“Ўлиб-тирилиб тестларга тайёрлангандик” – бир гуруҳ абитуриентлар Билимларни баҳолаш агентлигини судга бермоқчи
07:08 / 23.07.2024
Президент мактабларининг 1-босқич имтиҳон натижалари эълон қилинди
08:00 / 14.07.2024