Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги дорихонада жанжал чиқариб, сотувчининг телефонини олиб қочган шахс ушланди
Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
Тошкентда дорихонага кириб, сотувчининг телефонини талончилик йўли билан олиб қочган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 26 март куни 26 ёшли Ҳ.М. Учтепа тумани 11-мавзеда жойлашган ўзига тегишли дорихонада савдо қилаётган вақтида номаълум шахс дорихонага келиб, у ерда жанжал чиқариб, Ҳ.М.нинг қўлида бўлган Samsung А50 русумли телефон аппаратини талончилик йўли билан тортиб олган.
Шундан кейин у дорихонадан чиқиб, қочаётган вақтида ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари томонидан ушланган. Унинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда қизил рангли изолентага ўралган оқ рангли, ўткир ҳидли кукунсимон модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни муқаддам бир неча маротаба судланган 30 ёшли А.И. содир этганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми «б» банди (уй-жойга, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб, талончилик содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Мавзуга оид
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026
12 январ куни Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади
18:27 / 10.01.2026