Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда катталар учун ҳоспис очилади
Маълумот берилишича, объектнинг умумий майдони 5,2 гектарни ташкил этади ва ҳозирда якунловчи қурилиш-монтаж ва ички тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган Тошкент шаҳрида катталар учун хоспис очилиши бўйича пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, лойиҳа маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

“Шу билан бирга, сўнгги икки йил ичида объект бўйича ишлар сезиларли даражада жадаллаштирилди, лойиҳа амалий босқичга ўтди ҳамда қурилиш ва якунлашга тайёргарликнинг зарур суръатлари таъминланди”, дейилади расмий маълумотда.
Маълумот берилишича, объектнинг умумий майдони 5,2 гектарни ташкил этади ва ҳозирда якунловчи қурилиш-монтаж ва ички тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Уларни жорий ой охиригача тўлиқ якунлаш режалаштирилган.

Бугунги кунга қадар асосий бино бўйича ташқи фасад ишлари 100 фоиз, ички пардозлаш, электр-монтаж, сантехника ишлари, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда суғориш тизими ишлари эса 80 фоиз бажарилган.
Қурилиш ишлари якунлангач, муассаса босқичма-босқич мебел, сантехника жиҳозлари ҳамда зарур тиббий буюм ва ускуналар билан таъминланади.

Мавзуга оид
18:45
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026