15:08 / 06.05.2024
14278

Болаларнинг юзига бир неча бор тарсаки туширган боғча тарбиячисига нисбатан терговга қадар текширув бошланди

Интернетда видеоси тарқалган воқеа Хоразмда рўй берган. Ҳолат юзасидан, шунингдек, боланинг қўлига игна тиқиш ҳаракатини аниқлаш бўйича Гурлан тумани ИИБ терговга қадар текширув олиб бормоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда боғча тарбиячиси томонидан бола калтакланиб, қўлига игна тиқилгани тўғрисида видео тарқалди. Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.

Аниқланишича, видеодаги ҳолат 2023 йилнинг ноябр ойида Гурлан тумани, 23-сонли боғчада содир этилган бўлиб, ушбу боғчада тарбиячи бўлиб ишловчи Ф.С. боғча тарбияланувчилари М.Х., Т.Ш. (2018 йилда туғилган ўғил болалар)нинг гўёки бир-бири билан уришгани важи билан қўпол муносабатда бўлган ва болалар юзига бир неча бор тарсаки туширган. Бу ҳолат видеотасвирга тушган.

Мазкур ҳолатни, шунингдек, боланинг қўлига игна тиқиш ҳаракатини аниқлаш юзасидан ҳозирда воқеа юзасидан Гурлан тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши айтилган.

Top