Ўзбекистон | 14:14 / 08.08.2025
2953
1 дақиқада ўқилади

Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманидаги ҲЭТК инспекторлари 54 та бодикамера билан таъминланган. Бу орқали ходимларнинг истеъмолчилар билан мулоқоти, жойларда ўтказган ўрганиш ишлари ёзиб олинади.

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари

Электр таъминоти корхонаси ва истеъмолчи ўртасидаги муносабатларда шаффофликни таъминлаш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тизимни рақамлаштириш, замонавий технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳозирда «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Энергосавдо» Самарқанд филиалида E-dalolatnoma расмийлаштириш тизими йўлга қўйилган бўлиб, туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналарига 158 дона планшет ажратилган.

Инспекторлар томонидан ҳар бир далолатнома ушбу планшетлар орқали тузилиб, тизимга киритилади. Қоғоз далолатномалардан фарқли равишда ҳар бир далолатноманинг ҳисоби юритилади, унинг ижроси таъминланади.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманидаги инспекторларга 54 та бодикамера берилган. Уларнинг истеъмолчилар билан муомала, мулоқоти, жойларда ўтказган ўрганиш ишлари ушбу камералар орқали ёзиб олинади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид