Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болқон давлатларида жазирама туфайли электр энергияси оммавий ўчирилди
Черногория, Босния, Албания ва Хорватия электр энергияси таъминотида жиддий муаммоларга дуч келди.
Фото: AP
20 июн куни Черногория, Босния, Албания ва Хорватиянинг катта қисмида электр энергияси таъминотида оммавий узилишлар содир бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Қайд қилинишича, оммавий узилишлар жазирама билан боғлиқ: шу кунларда мамлакатларда ҳаво ҳарорати Целсий бўйича 40 даражага яқинлашган.
«Черногориянинг деярли бутун ҳудуди тармоқдаги узилишлар туфайли электр энергиясиз қолди», дейилади хабарда.
Шунингдек, Босния ва Ҳерцеговина пойтахти Сараево ҳамда Баня-Лука ва Мостар шаҳарлари ҳам электр энергиясиз қолган. Маҳаллий ОАВ мамлакат бўйлаб электр энергияси оммавий узилиши ҳақида хабар берган.
Хорватиянинг Адриатика денгизи қирғоқларининг кўп қисмида ҳам электр таъминоти йўқолган. Хорватиянинг HEP энергетика компанияси мамлакатнинг айрим ҳудудларида электр ўчирилишига «халқаро узилишлар» сабаб бўлганини маълум қилган.
Денгиз бўйидаги Сплит шаҳрида светофорлар ишламай қолганидан кейин транспорт ҳаракати тўхтаган. Бутун шаҳар бўйлаб тез ёрдам сиреналари эшитилмоқда, деб ёзди агентлик.
Албаниядаги бир қатор шаҳарлар, жумладан, пойтахт Тиранада электр энергияси узилган. Бунга Черногориядан келадиган энергия линиясининг носозлиги сабаб бўлгани таъкидланмоқда.
Электр линияларининг ҳаддан ташқари юклама билан ишлаши носозлик сабаби бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
09:49 / 05.02.2026
Читада ИЭСдаги авария сабаб қисман блэкаут юз берди
12:12 / 04.02.2026
Белгородда — ракета зарбасидан кейин блэкаут
09:03 / 29.01.2026
Зеленский блэкаут фонида Киев шаҳар маъмуриятини танқид қилди
10:24 / 07.01.2026