Қурилиш назоратчиларига бодикамера ва планшет берилади
Эндиликда ҳар бир қурилиш объектида QR-кодли паспорт бўлиши талаб этилади. 1 июлдан эътиборан, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини амалга оширишда бодикамералар ва махсус планшетлардан фойдаланилади. Тажриба-синов тариқасида Қашқадарёда давлат бюджетидан қуриладиган объектларга видеокамералар ўрнатилади.

Очиқ манбалардан олинган сурат
“Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти жорий қилинади. Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Шунингдек, кўп квартирали уйлардаги жойларни, ертўлаларни қайта қуриш ва қайта режалаштиришда шаҳарсозлик нормаларини бузган ҳолда кўп квартирали уйнинг конструктив қисмлари ва таянч деворларига ўзгартириш киритиш, бузиш ҳамда бинонинг зилзилага бардошлилигига салбий таъсир қиладиган ишларни амалга ошириш тақиқланади.
2025 йил 1 июлдан:
- барча ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектлари мажбурий тарзда шартнома асосида технологик аудитдан ўтказилади;
- босқичма-босқич ҳудудий инспекцияларда Қурилиш объектларини онлайн кузатиш маркази ташкил этилади;
- тажриба-синов тариқасида 2025 йилда Қашқадарё вилоятидаги Давлат бюджети маблағлари ҳисобига янгидан қуриладиган объектларга видеокамералар ўрнатилади;
- қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини амалга оширишда мобил видеокамералар (бодикамера) ва махсус планшетлардан фойдаланилади.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти: 2022–2025 йиллардаги тараққиёт босқичлари ва ютуқлар сари дадил қадамлар
Ўзбекистон | 10:48
-
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди
Ўзбекистон | 11:43
-
Давлат тиббиёт муассасаларининг пулли хизматлари арзонлашади
Ўзбекистон | 11:25
-
Кремль Украинада ўт очишни тўхтатиш талабига жавоб қайтарди
Жаҳон | 11:10
Мавзуга оид

14:05 / 03.05.2025
Миср Ўзбекистонда қурилиш йўналишидаги лойиҳалар юзасидан музокара ўтказмоқда

13:41 / 29.04.2025
Россиядаги қурилишда ўзбекистонлик ишчи ҳалок бўлди

19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда

14:41 / 16.04.2025