Россиядаги ёнғинда Ўзбекистоннинг 5 нафар фуқароси ҳалок бўлди
Татаристондаги чорва фермасида содир бўлган ёнғин оқибатида 5 нафар ўзбекистонлик ёниб кетди. Ëнғин бўлган бинодан яна 33 киши хавфсиз ташқарига чиқиб олган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фожиада вафот этганларнинг шахсига аниқлик киритилиб, ватанга қайтариш масаласи ҳал қилинаётганини билдирди.
24 декабр куни Татаристоннинг Малореченский қишлоғидаги чорва фермасида ишчилар яшаётган уй ёниб кетди. Россия ФВВ маълумотларига кўра, бинода 39 киши бўлган, уларнинг 33 нафари хавфсиз ташқарига чиқиб олган.
Ёнғинни ўчириш вақтида 6 кишининг жасади топилган, уларнинг 5 нафари Ўзбекистон фуқаролари.
300 квадрат метр майдонда, тунги вақтда содир бўлган очиқ ёнғин 4 та техника ёрдамида ўчирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга электр жиҳозларини ишлатиш қоидалари бузилгани сабаб бўлган.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов фожиада 5 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этганини тасдиқлади. Маълум қилинишича, айни вақтда Қозон шаҳридаги Ўзбекистон консулхонаси ходимлари уларнинг шахсига аниқлик киритмоқда.
«Консуллик ходимлари маҳаллий ҳукумат билан ҳамкорликда ишламоқда, марҳумларнинг яқинлари билан боғланилиб, уларни Ўзбекистонга қайтариш масаласи ҳам ҳал қилинади», — дейилади Kun.uzʼга тақдим қилинган маълумотда.
17 декабр куни Россиянинг Уляновск областидан ўтадиган федерал трассада ўзбекистонликлар бошқарувидаги Cobalt юк машинаси билан тўқнашиб кетган эди. ЙТҲ оқибатида 5 нафар ўзбекистонлик вафот этган.
Мавзуга оид
08:36
АҚШ Ҳелсинки комиссияси Россияда номақбул деб тан олинди
00:31
Apple ўзининг онлайн дўконидан мустақил ОАВ иловаларини ўчириб ташлаётганига изоҳ берди
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
21:53 / 25.12.2024