Россиядаги ЙТҲда 5 нафар ўзбекистонлик вафот этди
Уляновск областидан ўтадиган федерал трассада ўзбекистонликлар бошқарувидаги Cobalt юк машинаси билан тўқнашиб кетди.

Фото: Уляновск области Ички ишлар бошқармаси
17 декабрь эрталаб Уляновск областидан ўтадиган федерал трассанинг 209-километрида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ичида ўзбекистонликлар бўлган Cobalt автомобили МАЗ автомобили билан тўқнашган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Юк машинаси билан тўқнашув оқибатида Cobalt деярли мажақланиб кетган. Унинг ичидаги 5 киши вафот этган. Юк машина ҳайдовчиси жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Қозон шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқаролари вафот этганини тасдиқлади. Бош консулхона ҳозирда ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.
Вафот этганлар 20 ёшдан 49 ёшгача бўлган: 1977 йилда туғилган А. А., 1988 йилда туғилган Ж. И., 1975 йилда туғилган К. С., 2004 йилда туғилган К. А. ва 1977 йилда туғилган Б. О.
Консуллик мазкур масала бўйича Бош консулхонаси вакиллари билан қуйидаги телефон рақамлар орқали боғланиш мумкинлигини маълум қилди:
+7-843 526-55-63; +7-843 526-55-64; +7-843 526-55-65;
Мавзуга оид

19:10 / 13.05.2025
Қозоғистонда онасидан ажралган вояга етмаган қиз Ўзбекистонга қайтарилди

10:06 / 13.05.2025
Андижонда Equinox ва тез ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ рўй берди

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025