Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси ташкил этилади
Президентнинг “Тошкент шаҳар транспорти соҳасида бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси негизида Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси ташкил этилади.
Белгилаб қўйилишича:
- Бошқарма жамоат транспорти жозибадорлигини ошириш, тартибга солиш ва ривожлантиришнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, ташкил этиш, бошқариш, такомиллаштириш ва амалиётга жорий этилишини;
- илғор хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганган ҳолда, замонавий ва янгича ёндашув асосида жамоат транспортини ривожлантириш, шу жумладан тезюрар автобус йўналишлари (BRT) ташкил этиш лойиҳаларини амалга оширишни;
- метрополитенни жамоат транспортининг асосий транспорт турига айлантириш бўйича ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиб, йўлга қўйишни;
- транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмаси, шунингдек автомобил тўхташ жойларини ривожлантириш соҳасида шаҳар дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда мазкур механизмларни амалда жорий этишни;
- давлат-хусусий шериклик доирасида шаҳарда автомобил йўллари ва кўчалар бўйлаб пуллик автомобил тўхташ жойлари тармоғи ташкил этиш лойиҳаларида давлат шериги сифатида қатнашишни;
- Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспортида замонавий ахборот-коммуникация тизимлари жорий этишни такомиллаштиришни;
- Тошкент шаҳри жамоат транспортида тарифларни шакллантириб, келишиш учун ўрнатилган тартибда манфаатдор вазирлик ва идораларга киритишни;
- шаҳар йўловчи транспорти фаолият юритишининг ишончлилиги, хавфсизлиги ва қулайлигини оширишни;
- Тошкент шаҳридаги, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, барча ташкилотлар томонидан шаҳар жамоат транспорти ҳаракатига таъсир этадиган йўл-транспорт инфратузилмаси ва йўл объектларини қуриш, уларни таъмирлаш лойиҳаларининг муҳокамасида иштирок этишни таъминлайди.
Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Тошшаҳартрансхизмат” АЖни Бошқарма ишончли бошқарувига ўтказиш ҳақидаги таклифи маъқулланади.
Мавзуга оид
20:18 / 15.01.2026
Тошкентдаги айрим кўчаларда жамоат транспорти ҳаракати схемаси ўзгартирилади
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026