Ўзбекистон | 09:07 / 04.05.2018
7761
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Жанубий Корея парвозлар сонини кўпайтиришга келишиб олди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон ва Жанубий Корея икки мамлакат ўртасида саёҳатга бўлган талабнинг ортиб бораётгани сабабли парвозлар сонини кўпайтиришга келишиб олди. Бу ҳақда Yonhap хабар берган.

Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда авиация расмийлари ҳафтасига рейслар сонини ҳозирги саккизтадан ўнтага кўпайтиришга келишиб олдилар.

«Жанубий Корея ва бошқа олтита мамлакат фуқаролари учун визалар бекор қилингандан бери мамлакатга сафар қилиш талаби сезиларли даражада ошди», деди Жанубий Корея Транспорт вазирлиги вакили.

Сўнгги уч йил ичида йўналишдаги йўловчилар сони йилига ўртача 10,3%га ошди, бироқ пайшанба ёки шанба кунлари парвозлар амалга оширилмаган.

2017 йилда 226 353 йўловчи парвозларни амалга оширди (2016 йилда 196 175, 2015 йилда эса - 186 554).

Мавзуга оид