Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Қурилиш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига дренаж тизими бўйича ечим топиш вазифасини юклади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Янги Ўзбекистон массивларида уй-жой қурилиши ва 2023 йил учун ипотека дастурини амалга ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Қайд этилишича, бугунги кунда янги уй-жойлар маҳаллий қурилиш материалларидан қурилмоқда. Лекин, қурилишлар сифатига таъсир қилувчи темир-бетон ишлаб чиқарувчи 3 мингга яқин корхонанинг ярмида лаборатория йўқ. Ўтган йили уй-жой қурилишида темир-бетон, девор конструкциялари ва пайвандлаш ишлари сифатсизлиги бўйича 1 мингдан ортиқ ҳолат аниқланган.
Шу боис, мутасаддиларга барча темир-бетон корхоналарида замонавий лабораториялар ташкил қилиш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлаш топширилди.
Сўнгги ойларда дунёда ҳам, минтақада ҳам сейсмик фаоллик кузатиляпти. Шу боис, 1 майдан бошлаб:
- қурилиш бошланишидан олдин танланган ер участкаларида муҳандислик-геологик экспертиза ўтказиш мажбурий бўлади;
- кўприк, тоннел, кўп қаватли бинолар каби сейсмик хавфсизлик талаблари юқори бўлган бино-иншоотларни қуриш фақат Қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтингида “А” ва “Б” тоифага эга бўлган корхоналар томонидан амалга оширилади.
Ёғингарчилик шаҳарларнинг дренаж тизими ёмон аҳволга келиб қолганини яққол кўрсатаётгани таъкидланди. Қурилиш вазирлиги ва Тошкент шаҳри ҳокимлигига икки ҳафта муддатда ушбу масаланинг ечими бўйича дастур қабул қилиш ва амалга ошириш топширилди.
Йиғилиш давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.
Мавзуга оид
14:50 / 07.02.2026
Кўп квартирали уйларда тўловлар фақат “Менинг уйим” орқали юритилади
16:20 / 29.01.2026
Ҳудудлар кесимида уй-жой қурилиши: Тошкент вилояти, Хоразм ва Фарғона пешқадам
10:23 / 28.01.2026
Яшаб турган уйини бериб, кўчада қолганлар ҳам бор: Тошкентда яна бир қурувчи мижозларини сарсон қилмоқда
14:34 / 27.01.2026