Қашқадарёда вояга етмаган қиз ота-онаси томонидан аёвсиз калтакланди
Видеодаги аёл қизнинг ўгай онаси экани айтилмоқда. Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ва бир киши қўлга олингани ҳақида маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда Косон туманида ота-она вояга етмаган қизни ураётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Мазкур ҳолат вояга етмаган қизнинг амакиси томонидан видеотасвирга олиниб, ИИБга хабар берилган. Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 16 апрел куни тахминан соат 11:30 да Косон тумани Қорабайир маҳалласида яшовчи 2009 йилда туғилган Х.Г. онаси — 1982 йилда туғилган М.М. ҳамда отаси — 1978 йилда туғилган Т.Р. томонидан калтакланган.
Видеода аёл ерда ўтирган ва йиғлаётган қизни ўрнидан турғазиш учун қалтиқ силтаётганини кўриш мумкин. Шу вақтда улар томонига қўлига хивчин кўтарган ота чопиб келади. Қиз эса кенг полиз бўйлаб чопиб кетади. Аёл унинг йўлини тўсиб чиқади ва ушлаб олади, ота етиб келиб қизни савалй бошлайди, шунда аёл бу ҳолат видеога олинаётгани учун отани тўхтатишга уринади.
Ҳолатни тасвирга олаётган амаки эса бир неча бор шундай такрорлайди: «Оилавий қаматаман сенларни». Шундан кейин у видеони ички ишлар органига юборган.
Ҳозирда воқеа иштирокчиларининг барчаси аниқланиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, қизнинг отаси руҳий касалликлар диспансерига текшириш учун юборилган. Жабрланувчи қизга нисбатан етказилган тан жароҳатларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
«Новости Кашкадарьи» телеграм-канали маълумотига кўра, видеодаги аёл — қизнинг ўгай онаси ҳисобланади. 2018 йилда қизнинг онаси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган, шундан кейин ота яна уйланган.
Бош прокуратура матбуот хизмати Косон туманида содир бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берди.
«Ҳозирда бир нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
19:44 / 18.11.2024
Хоразмда ўқувчининг онаси мактабга бориб, ўқитувчи аёлга ташланди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
16:55 / 15.11.2024
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун имзоланди
22:39 / 13.11.2024