Спорт | 02:17 / 11.08.2024
17905
1 дақиқада ўқилади

Баҳодир Жалолов — икки карра Олимпиада чемпиони

Ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон бокс жамоаси 5 та олтин медал қўлга киритиб, ушбу спорт турида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. 

Беллашувларни якунлаб берган +92 кг вазнда Баҳодир Жалолов испаниялик Аюб Гадфани икки бор нокдаунга туширди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, икки карра Олимпиада чемпионига айланди. Сурхондарёлик боксчи Токио-2020да ҳам тенгсиз бўлганди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ -51 кг вазнда Ҳасанбой Дўсматов ва таэквондода -68 кг вазнда Улуғбек Рашитов ҳам икки карра Олимпия ўйинлари ғолиблигини қўлга киритишганди. 

Шу тариқа Париж Олимпиадаси якунига бир кун қолганида, Ўзбекистон медалларини 13 тага (8 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза) етказиб, 13-ўринга чиқиб олди.

Мавзуга оид